Экоолам      Бош саҳифа

Экологик ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилади

Қонунчилик палатасида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда табиатдан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилинди.

Экологик ҳуқуқбузарликлар учун  жавобгарлик кучайтирилади

– Қонун лойиҳаси билан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик талаблари бузилишининг олдини олиш, хусусан, дарёларнинг ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мус­таҳкамлаш ишларини амалга ошириш тартибини бузиш, сув ресурсларини ифлослантириш, дарахтлар ва буталарни ғайриқонуний равишда кесиш ёки йўқ қилиш, уларни муҳофаза қилиш чораларини кўрмаслик, шунингдек атмосфера ҳавосини ифлослантириш билан боғлиқ ҳолатларга нисбатан жавобгарлик кучайтирилмоқда, – деди Қонунчилик палатаси қўмита раиси, ЎЭП фракцияси аъзоси Хайрулло Ғаффоров.

– Лойиҳа билан «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунлар ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Хусусан, дарё ўзанларида норуда материалларни ноқонуний қазиб олиш, сув ресурсларини ифлослантириш, дарахт ва буталарни ғайриқонуний кесиш ёки йўқ қилиш, ифлослантирувчи моддаларни белгиланган меъёрдан ортиқ миқдорда атмосфера ҳавосига чиқариш, қурилиш майдонларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этмаслик, шунинг­дек, ёқиш учун мўлжалланмаган жойларда ёки қурилмаларда ёқилғи, моддалар ва чиқиндиларни ёқиш ҳолатлари учун юридик шахсларга нисбатан молиявий санкциялар жорий этилиши белгиланмоқда.

Шу билан бирга, иссиқхоналарда, ишлаб чиқариш биноларида ёки ёндириш ускуналарида шиналар, битум, мазут, плёнка, синтетик картон, резина, жун толаси ва шунга ўхшаш зарарли компонентларни ўз ичига олган чиқиндиларни ёқиш ҳам маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.




Ўхшаш мақолалар

Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔77

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига  30 минг тонна  чиқиндидан тозаланмоқда

«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига 30 минг тонна чиқиндидан тозаланмоқда

🕔16:29, 04.09.2026 ✔74

Ўзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.

Батафсил
Бугунни ва келажакни  ҳимоя қилиш масъулияти

Бугунни ва келажакни ҳимоя қилиш масъулияти

🕔16:05, 27.08.2026 ✔126

Табиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар