Гидрометеорология хизмати агентлиги фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, экологик мониторинг ишларини такомиллаштириш, об-ҳаво ва иқлим ўзгаришларини кузатиш тизимини ривожлантириш, шунингдек, аҳолига тезкор ва ишончли ахборот етказиш масалалари муҳокама қилинди.
Муҳокама Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Борий Алиханов, Гидрометеорология хизмати агентлиги директори Шерзод Ҳабибуллаев ҳамда ЎЭП Тошкент шаҳар кенгаши вакиллари иштирокида бўлиб ўтди.
Гидрометеорология хизмати томонидан замонавий технологиялар асосида амалга оширилаётган кузатув ишларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, учрашув давомида депутат ва партия вакиллари томонидан соҳада мавжуд муаммо ва камчиликлар юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилиб, жамоатчилик назоратини кучайтириш, экологик хавфсизликни таъминлаш ҳамда иқлим ўзгаришига мослашув масалалари устувор йўналиш сифатида қайд этилди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔74
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил