Маҳалла фаолларининг Ўзбекистон Экологик партияси Қибрай тумани раисига йўллаган мурожаатлари асосида «Раҳнамо сервиc» МЧЖ фаолиятига оид шикоятлар атрофлича ўрганилди.
Мазкур масала юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Моҳира Ходжаева томонидан масъул ташкилотлар билан тезкор алоқа ўрнатилди. Натижада, «Раҳнамо сервиc» МЧЖ томонидан хизмат кўрсатиш учун махсус техника бириктирилиб, маҳалла ҳудудидаги маиший чиқиндилар белгиланган тартибда тўлиқ йиғиб олинди.
Кўрилган амалий чоралар аҳолининг мурожаатларига бефарқ бўлмасдан, уларни ўз вақтида ва самарали ҳал этиш муҳим эканини яна бир бор тасдиқлади. Фуқароларнинг муаммоларини жойида бартараф этиш, қулай ва тоза муҳит яратиш йўлидаги ишлар изчил давом эттирилади.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔74
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил