Газетанинг ўтган сонида «Фаровонлик тафаккурни туман билан қопламасин» сарлавҳали таҳлилий мақолани катта қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Ҳаётимиздаги қанча-қанча нарсани исроф қилаётганимизга, тафаккуримиздаги камчиликларга ойна тутилибди мақолада.
Яқинда интернетдаги бир маълумотни ўқиб, мақола муаллифи бежиз хавотир билдирмаётганига яна бир бор амин бўлдим. Гап шундаки, АҚШнинг Массачусетс технология институти (MIT) ChatGPTнинг фойдаланувчилар миясига таъсирини тадқиқ этибди.
Биласизми, натижалар анчайин хавотирли чиқибди. Иштирокчиларнинг 83,3 фоизи ўзининг бир неча дақиқа олдин ёзган матнидан бирорта ҳам жумлани эслаб, хотирасида тиклаб бера олмабди. Сунъий интеллектдан фойдаланмаганлар эса, ўз матнини бемалол қайтадан айтиб беришган.
ChatGPTдан фойдаланганлар миясида нейронлар алоқаси 79 баллдан 42 баллга тушгани аниқланди. Бу нейронлар фаоллигининг 47 фоизга пасайганини билдиради. Тадқиқотда қатнашган барча тоифалар орасида бу энг қуйи кўрсаткич бўлиб чиқди.
ChatGPTдан фойдаланиш тўхтатилганидан кейин уни ишлатишга ўрганиб қолган иштирокчиларнинг фаоллик даражаси пастлигича қолаверди. Уларнинг кўрсаткичлари сунъий интеллектдан фойдаланмаганлар кўрсатган натижалардан анча кам бўлиб чиқаверди.
Сунъий интеллект ёрдамида ёзилган иншолар техник томондан тўғри бўлишига қарамай, «роботлашган», «руҳиятсиз» ва «қалбдан ёзилмаган» деб баҳоланди.
Аниқланишича, ChatGPT ўз фойдаланувчисига вазифани 60 фоиз тезроқ бажариш имконини бергани ҳолда, унинг тафаккур қилиш қобилиятини 32 фоизга тушириб юборар экан.
Энг яхши кўрсаткичларга сунъий интеллектдан фойдаланмаган, уни кейинчалик ишлатганлар эришди. Уларда хотира ва мия фаоллигининг даражаси ҳамда умумий натижалар юқори бўлди.
Тадқиқот хулосаси шу бўлдики, фақат онгли равишда, кўр-кўрона эргашмасдан, маълумотларни тош-тарозига қўйиб ишлатилгандагина ChatGPT фойдали бўлиши мумкин экан. Яъни, сунъий интеллект инсон тафаккурининг ўрнини босиши эмас, унинг ёрдамчиси бўлиши керак экан.
Ана шунақа гаплар. Хулоса эса ўзингиздан...
Музайяна МАШРАБХОН
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔42
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔39
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔96
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил