Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Инсоннинг жавҳари нима?

Бир куни ҳовлида кир ювиб туриб билмасдан шиллиққурт устига қайноқ сув тўкиб юборибман. Шиллиққурт бир-икки тўлғониб юришга ҳаракат қилди. Ва анча олдинга силжиди ҳам. Сўнг устидаги шиллиқ пардаси ажралиб тушди ва... ҳаракатсиз қолди.

Инсоннинг  жавҳари  нима?

Шунда ўйлаб қолдим. Демак, шиллиққурт ҳаётининг асосини ташкил қилувчи нарса бу унинг шиллиқ пардаси экан.

Хўш, унда инсонники нима? Бирин-кетин энг инсоний туйғулар хаёлимга ёпирилиб келди. Виждон, вафо, ишонч, умид. Йўқ, булар эмас. Булардан-да қийматли, булардан-да асрарлиси бўлиши керак. Зеро, ҳаётга бир назар ташласак, қанчадан-қанча виждонсизлар, вафосизлар, ҳеч кимга ишонмайдиганлар (ҳаттоки ўзига ҳам), умиди йўқлар яшаб юрибди. Йўқ, мен уларни асло ҳаётдан маҳрум қилмоқчимасман. Ҳар ким ўзи қурган ҳаётида яшашга ҳақли. Лекин мен излагандек, инсонда шунчалар қимматли бир туйғу бўлиши керакки, уни йўқотган инсон жисмоний эмас (!) маънавий ўлик ҳисоб­ланишига асло шубҳам қолмаган эди.

…Шиллиққурт воқеасига ҳам деярли уч йил бўлди. Баъзида унутдим. Баъзида соатларим ўйлаш билан ўтди. Яқинларимга маслаҳат солдим. Айтишингиз мумкин, «Нима бўлибди? Битта шиллиққурт ўлган бўлса, ўлибди-да», деб. Бу аслида ўзимни англаш, ўша инсоний туйғу менда бормикан, дея изланишдандир эҳтимол. Бор бўлса, нима қилмоқ керак? Агарда йўқ бўлса, қаердан изламоқ керак?..

Шиллиққурт шиллиқ пардаси билан туғилгани каби инсон туғилганида ҳам албатта у билан бўлган. Болалик софлик демакдир. Ҳар бир болада энг яхши туйғулар, энг яхши ҳиссиётлар янги бўлади. Вақт ўтиши билан эса қайси биридир ишлатилмагани (эътибор қилинг, ишлатилгани эмас, айнан ишлатилмагани учун) камая боради, қайси биридир атрофдагиларнинг қистови ё тазйиқи туфайли йўқотилади.

Ўйлай-ўйлай инсон учун энг муҳим нарса ҳаё деган тўхтамга келдим. Чунки ҳаёсиз инсондан ҳар нимани кутиш мумкин. Атрофдагилардан уялмаган инсон хавфли инсон. Айни замонда бундай инсонни бошқариш осон. Бу гапим билан «одамлар нима дейди?» қабилида иш тутиб, бошқалар олдида ўзини сипо кўрсатиб, ўзи билан ёлғиз қолганда ҳар ишга тайёр инсонни назарда тутаётганим йўқ. Ҳақиқий ҳаёли инсон ҳамиша, ҳамма пайт ҳаёни ўзига байроқ қилиб олган инсондир. Ҳаёсиз, уятсиз яшашни ўлиш дея ҳисоблайдиган инсондир.

Лекин ҳаёдан-да юқори, ундан-да қимматли бошқа бир ҳис бўлиши керак. Балки у нарса ҳис бўлмаслиги ҳам мумкин.

Дунёни англашга бўлган уринишларимиз бизни юксалтиради. Фикр қилар эканмиз, аслида маънавий ҳаракатдамиз.

«Инсоннинг асли, жавҳари нима?» деган савол барибир менга тинчлик бермасди. Бир куни ногаҳон Алишер Навоийнинг биргина байтини ўқиб қолдим. Шунда йиллар давомида ўзим қидираётган нарсага дуч келдим.

 

Кимки жаҳон аҳлида инсон эрур,

Билки нишона анга иймон эрур.

 

Англадимки, Алишер Навоий бир буюк уммон экан. Бу уммон қаърида ҳали қанчадан-қанча топилмалар ётибди...

 

Маҳлиё МУҲАММАДАЛИЕВА




Ўхшаш мақолалар

Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

🕔15:43, 15.05.2026 ✔121

МУҚАДДИМА

Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунё­нинг ­қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.

Батафсил
Унутилмас  умр  ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

🕔09:06, 08.05.2026 ✔114

...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...

Батафсил
Дарахтлар – менинг  дўстларим

Дарахтлар – менинг дўстларим

🕔16:47, 30.04.2026 ✔136

...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

    Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

    МУҚАДДИМА

    Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунё­нинг ­қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.

    ✔ 121    🕔 15:43, 15.05.2026
  • Унутилмас  умр  ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

    Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

    ...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...

    ✔ 114    🕔 09:06, 08.05.2026
  • Дарахтлар – менинг  дўстларим

    Дарахтлар – менинг дўстларим

    ...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.

    ✔ 136    🕔 16:47, 30.04.2026
  • Миздаҳкан –  ўн икки минг  қўрғонли қалъа  ҳамон қад ростлаб турибди

    Миздаҳкан – ўн икки минг қўрғонли қалъа ҳамон қад ростлаб турибди

    Бугунги кунда давлатимиз томонидан сайёҳликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, бу борада муҳим шарт-шароитлар яратилмоқда. Мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда элдошларимиз юрт кезиб, дунёни томоша қилишга ошиқмоқдалар.

    ✔ 224    🕔 15:32, 26.03.2026
  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 332    🕔 16:15, 19.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар