Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Наркожиноятчиликка қарши муросасиз қонун

Бугунги кунда гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласи нафақат жиноятчиликнинг алоҳида тури, балки аҳоли саломатлиги, миллат генофонди ва миллий хавфсизликка бевосита таҳдид солаётган хавфли ижтимоий иллат сифатида намоён бўлмоқда.

Наркожиноятчиликка  қарши  муросасиз  қонун

Шу боис мазкур соҳада давлат томонидан қатъий, тизимли ва узоқни кўзлаган ҳуқуқий чораларни кўриш давр талаби ҳисобланади.

Рақамларга қарайдиган бўлсак, сўнгги беш йилда Ўзбекистонда аниқланган наркожиноятлар сони икки бараварга ошган, ноқонуний муомаладан олинган гиёҳвандлик воситалари 67 фоизга, синтетик наркотиклар эса 80 бараварга кўпайган. Айниқса, яширин нарколабораториялар фаолиятининг кескин ўсиши жиноятларнинг уюшган ва трансмиллий тус олаётганини кўрсатади.

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласи учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳаси аввало экологик фракция­да атрофлича муҳокама қилиниб, сўнг парламентнинг қуйи палатасида кўриб чиқилиб, иккинчи ўқишда маъқулланди. Ушбу қарор нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар фаолиятини кучайтириш, балки фуқаролар, айниқса, ёшларнинг ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрда қабул қилинган «Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони айнан шу мақсадга қаратилган бўлиб, унда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган мазкур қонун лойиҳаси жиноят-ҳуқуқий сиёсатда мутлақо янги босқични бошлаб беради.

Статистик таҳлиллар ҳолатнинг нақадар жиддий эканини яққол кўрсатмоқда. Шу нуқтаи назардан, қонун лойиҳасида Жиноят кодексига «Аҳоли саломатлиги ва генофондига қарши жиноятлар» деб номланган алоҳида янги бўлим киритилиши муҳим концептуал қадамдир. Бу орқали наркожиноятлар биринчи даражали ижтимоий хавфли қилмиш сифатида алоҳида ҳуқуқий мақомга эга бўлади, жазо санкциялари эса жиноятнинг оғирлиги ва уюшганлик даражасидан келиб чиққан ҳолда кескинлаштирилади.

Лойиҳада илк бор наркожиноий уюшма ташкил этиш, ноқонуний нарколабораториялар фаолиятини йўлга қўйиш, шунингдек, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилган ҳолда наркожиноятларга ҳомийлик қилиш учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгиланиши коррупция ва наркожиноятчилик ўртасидаги хавфли боғлиқликка барҳам беришга қаратилган қатъий чора ҳисобланади.

Айни пайтда, вояга етмаганлар ва ёшларни ҳимоя қилиш масаласи қонун лойиҳасида устувор ўрин тутган. Таълим муассасалари, талабалар ётоқхоналари ва болалар оромгоҳларида наркотик ва кучли таъсир қилувчи моддаларни тарқатганлик учун жазоларнинг сезиларли даражада оғирлаштирилиши, вояга етмаганларни истеъмолга жалб этганлик учун тўғридан-тўғри жиноий жавобгарлик жорий этилиши келажак авлодни асрашга қаратилган муҳим кафолат бўлади.

Шунингдек, жамоат жойларида гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилганлик учун маъмурий жавобгарликнинг киритилиши жамиятда соғлом муҳитни сақлаш, бундай ғайриижтимоий хулқ-атвор оммалашишининг олдини олишга хизмат қилади.

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши наркожиноятчиликка қарши курашда ҳар қандай жиноий қилмишга муқаррар ҳуқуқий баҳо берилишини кафолатлайди, адолат ва қатъият тамойилларини мустаҳкамлайди, аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини ишончли ҳимоялашга хизмат қилади.

 

Гулчеҳра ТОЖИБОЕВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

 депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Еган оғиз уялишимас,  қўрқиши керак:  қонунчиликдаги  кескин  ўзгаришлар

Еган оғиз уялишимас, қўрқиши керак: қонунчиликдаги кескин ўзгаришлар

🕔18:03, 16.04.2026 ✔59

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида коррупцияга чек қўйиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида бўлди. Депутатлар томонидан кўриб чиқилган янги тартиблар нафақат жазо чораларини қатъийлаштириш, балки фуқаролар учун давлат хизматларини соддалаштиришни ҳам кўзда тутади.

Батафсил
Телефон  тузоғи

Телефон тузоғи

🕔15:30, 26.03.2026 ✔219

Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

Батафсил
Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

🕔11:02, 24.03.2026 ✔238

Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Еган оғиз уялишимас,  қўрқиши керак:  қонунчиликдаги  кескин  ўзгаришлар

    Еган оғиз уялишимас, қўрқиши керак: қонунчиликдаги кескин ўзгаришлар

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида коррупцияга чек қўйиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида бўлди. Депутатлар томонидан кўриб чиқилган янги тартиблар нафақат жазо чораларини қатъийлаштириш, балки фуқаролар учун давлат хизматларини соддалаштиришни ҳам кўзда тутади.

    ✔ 59    🕔 18:03, 16.04.2026
  • Телефон  тузоғи

    Телефон тузоғи

    Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

    ✔ 219    🕔 15:30, 26.03.2026
  • Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

    ✔ 238    🕔 11:02, 24.03.2026
  • Келажак  ҳам,  ёшларимиз  эртаси ҳам  экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Келажак ҳам, ёшларимиз эртаси ҳам экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Янги Ўзбекистоннинг энг катта стратегик ресурси бўлган навқирон авлод вакиллари жўшқин шижоати, креатив фикрлаши ва янгиликка интилувчанлиги билан инновацион ривожланиш ва барча жабҳада ижобий ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.

    ✔ 386    🕔 14:47, 12.03.2026
  • «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    Бугунги кунда туризм соҳаси дунё мамлакатларида миллий иқтисодиётга салмоқли даромад келтирувчи тармоқлардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда ҳам ушбу соҳанинг жадал ривожланиши, айниқса экотуризм, агротуризм, археологик, этнографик ва экстремал ноанъанавий туризм йўналишлари тўғридан-тўғри табиат ва унинг бебаҳо ресурслари билан уйғунликда амалга оширилмоқда.

    ✔ 576    🕔 16:07, 19.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар