Бугун ер юзида чиқинди муаммоси шунчаки экологик муаммо эмас, балки инсоният келажагига таҳдид солувчи глобал инқирозга айланиб улгурди. Статистик маълумотларга кўра, ҳар йили дунё бўйича 2 миллиард тоннадан ортиқ маиший чиқинди ҳосил бўлади ва унинг атиги 20 фоизигина қайта ишланади.
Қолган қисми эса она табиат бағрида заҳарли из қолдирмоқда. Биттагина пластик идишнинг чириши учун 450 йил кераклигини ҳисобга олсак, бугунги лоқайдлигимиз эртага фарзандларимизга қандай мерос бўлиб қолишини тасаввур қилиш қийин эмас. Аслида, табиатни асраш чиқинди ташламасликдан эмас, балки атрофга бўлган муносабатимизни ўзгартиришдан бошланади.
Бўстонлиқ туманида «Биз инсон ва табиат уйғунлиги тарафдоримиз!» шиори остида ташкил этилган экологик акция айнан шу мақсадга қаратилди. Бу ўзига хос тадбир маҳаллий аҳоли ва ёшлар учун амалий мактаб бўлди. 250 нафар кўнгилли – талаба ёшлар, партия фаоллари ва жамоатчилик вакилларининг бир жойга жам бўлиши шунчаки тадбирбозлик эмас, балки табиатга бўлган эҳтиромнинг амалий ифодасидир. Акция доирасида сўзга чиққан партия Марказий Кенгаши раиси биринчи ўринбосари Баҳриддин Ҳофизов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Моҳира Ходжаева таъкидлаганидек, экологик маданият шиорларда эмас, тозаланган ҳар бир ариқ ва саранжомланган ҳар бир ҳудудда кўринади.
Акция иштирокчилари фақатгина йўл бўйларини тозалаш билан чекланиб қолмай, маҳаллалар ичига, одамлар хонадонигача кириб боришди. Айниқса, ёлғиз қолган кексаларнинг ҳовлиларини тартибга келтириш, дарахтларга қаров бериш ёшлардаги инсонийлик ва меҳр-оқибат туйғуларини янада мустаҳкамлади. Йиғилган чиқиндилар ортилган машиналар ҳудуддан чиқиб кетар экан, тозаланган ариқлар ва озода йўлаклар худди қайта нафас ола бошлагандек бўлди. Бу хайрли ҳаракат шуни кўрсатдики, агар ҳар биримиз атрофни ўз уйимиздек кўрсак, глобал экологик муаммоларнинг ечими ҳам ўзидан-ўзи топилади. Зора, Бўстонлиқнинг соф ҳавоси каби юртимизнинг ҳар бир гўшаси мана шундай эътиборда бўлса.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔74
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил