Андижоннинг файзли маҳаллаларидан бири – «Қўшчинор»га йўлингиз тушса, димоғингизга урилган муаттар ифордан беихтиёр тўхтаб қоласиз.
Бу ерда гап шунчаки чиройли манзара ҳақида эмас, балки асл андижонликларга хос меҳнатсеварлик ва ернинг тилини топа олган инсоннинг ҳаракати ҳақида кетмоқда. Ўзбекистон Экологик партияси Андижон вилояти вакиллари «Табиатсевар инсонлар» лойиҳаси доирасида мана шундай миришкор андижонлик ҳамюртимиз Билолдин Исмоиловнинг хонадонига қадам қўйишганда, худди мўъжазгина бир боққа тушиб қолгандек бўлишди. Хонадон соҳиби йиллар давомида ўз томорқасини шунчаки экин майдони эмас, балки гуллар яшнаб турган замонавий ва даромадли иссиқхонага айлантирган.
«Гул – бу гўзаллик, уни ҳамма яхши кўради. Лекин унинг ортида катта меҳнат ва табиатга бўлган чексиз ҳурмат ётади», – дейди хонадон соҳиби кулимсираб.
Бу ердаги манзарани кўриб, одамнинг баҳри дили очилади: 30 дан ортиқ турдаги ноёб ва манзарали гуллар бир-бирига бўй талашиб турибди. Иссиқхонада нафақат водий иқлимига ўрганган гуллар, балки халқаро бозорда харидоргир бўлган ноёб турлар ҳам катта меҳр билан парвариш қилинмоқда. Ҳақиқий андижонча тадбиркорликнинг исботи шундаки, бу гуллар шунчаки томоша учун эмас, балки оилага барака олиб келиш учун экилган. Бугун етиштирилган маҳсулотлар нафақат ички бозорни безамоқда, балки қўшни давлатларга ҳам экспорт қилиниб, ҳам вилоятнинг экспорт режасига, ҳам оила бюджетига катта фойда келтиряпти.
Энг муҳими, Билолдин аканинг бу хонадони экологик маданият дегани баландпарвоз гаплар эмас, балки мана шундай меҳнат ва ердан оқилона фойдаланиш эканини кўрсатиб турибди. Бир қарич ерни гулзорга айлантириб, ундан ҳам ҳузур, ҳам моддий манфаат топиш – табиатсеварликнинг энг оддий ва тўғри йўлидир. Маҳалладошлар ҳам бу ердаги тартиб ва ишни кўриб, ўз томорқасига меҳр беришни, ерни исроф қилмасликни ўрганишмоқда. Зеро, ерга берилган меҳр эртага оилага файз, дастурхонга эса барака бўлиб қайтиши тайин.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔74
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил