Фарғона вилояти туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларига «Саломатлик 3» лойиҳаси доирасида реанимобиль автомобиллари топширилди.
ЎзА хабарида айтилишича, вилоятдаги 283 қишлоқ врачлик пунктининг барчаси янги бунёд этилган ва капитал реконструкция қилинган биноларда фаолият юритмоқда. Кейинги беш йилда мазкур лойиҳа асосида 6,4 миллиард сўмлик тиббий жиҳозлар келтирилди. Қўқон, Марғилон, Қувасой шаҳарлари, Бешариқ, Данғара, Бувайда, Олтиариқ, Қўштепа, Ёзёвон, Қува ва Фарғона туманларига берилган «Nissan» русумли реанимобиль автомобиллари ҳам аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, тез тиббий ёрдам сифатини янада яхшилашга хизмат қилади.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔72
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил