Ер юзида сўнгги 125 минг йил ичидаги энг юқори ҳарорат қайд этилди. Бу ҳақда олим Кристофер Вульф «The Guardian» нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг айтишича, иқлим ўзгариши кўплаб олимлар прогноз қилганидан ҳам тезроқ кечмоқда. Глобал исиш эса Ерда «дўзах иқлими»га олиб келиши мумкин.
Буюк Британиядаги Эксетер университети профессори Тим Лентон ҳароратнинг ҳатто бир неча даражага кўтарилиши ҳам инсоният учун жиддий хавф туғдиришини маълум қилган.
«Ерда тўлиқ иссиқхона эффектига ўтишимиз шарт эмас – глобал исиш сайёрани 3 °C га қиздирса инсоният ва жамиятларимиз учун жиддий хавфлар юзага келади», дейди Лентон.
Олимлар прогнозига кўра, ҳароратнинг 3 °C га ошиши иқтисодиёт ва жамиятнинг ҳозирги шаклда фаолият юритишини издан чиқаради. Шу билан бирга, мақолада «иссиқхона Ер» иқлими ҳароратнинг бир неча даражага кўтарилишидан ҳам «анча оғирроқ» бўлиши таъкидланган.
Энг катта ўзгариш – иқтисодий тафаккурда
🕔16:04, 27.08.2026
✔103
Бир пайтлар юртимиз иқтисодиёти ҳақида гап кетганда, асосан мавжуд бармоқ билан санарли йирик корхоналарни сақлаб қолиш, уларни реструктуризация ва модернизация қилиш, янги саноат лойиҳаларини жалб этиш зарурати ҳақида сўз юритиларди. Бугун эса манзара тубдан ўзгарди.
Батафсил
Кўчат энди тупроқда эмас, замонавий технологик тизимлар орқали етиштирилади
🕔11:37, 20.08.2026
✔132
Мамлакатимизда сўнгги йилларда экологик хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш, чўлланишга қарши курашиш, биохилма-хилликни сақлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.
Батафсил
Агротуризм мўъжизаларини кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб йўлга чиқинг!
🕔14:37, 14.08.2026
✔144
Илгари туризм деганда кўз олдимизга беихтиёр Самарқанднинг нақшинкор гумбазлари, Бухоронинг салобатли миноралари ёки Хиванинг кўҳна деворлари келарди. Тўғри, бу тарихий обидалар миллий ғуруримиз, аждодларимизнинг бизга қолдирган бебаҳо мероси саналади.
Батафсил