ЎЭП Оҳангарон туман партия ташкилоти раиси номига Оҳангарон тумани «Қорасувёқа» МФЙ, Қўрғон кўчасида истиқомат қилувчи фуқародан мурожаат келиб тушди. Партия ташкилоти мазкур мурожаатга асосан жамоатчилик мониторинги ўтказди.
Мониторинг давомида маълум бўлишича, боғдорчилик қилиш мақсадида 16 гектар ер майдонини олган фермер мазкур ер майдонида мавжуд бўлган дарахтларни ҳеч қандай рухсатномасиз тарзда кесиб, ёқиб юборган. Маҳалла аҳолисининг айтишича, бу боғлардан кўп йўллардан бери аҳоли фойдаланиб келган. Афсуски, бу ердаги дарахтлар аёвсиз тарзда кесилиб, илдизлари техника ёрдамида ковлаб олинган.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган фармон ва қарорларда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, яшил ҳудудларни сақлаш, дарахт ва ўрмонзорларни ноқонуний кесишнинг олдини олиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган.
Ушбу ҳолат масъуллар томонидан жойига чиқиб ўрганилганда юқоридаги мурожаат ўз тасдиғини топди ва аҳоли иштирокида кесилган дарахтлар бирма-бир рўйхатдан ўтказилди.
Юқоридаги ҳолат юзасидан масъуллар ва фуқаролар иштирокида далолатнома тузилди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔76
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил