Табиатни асраш ва чиқиндиларсиз яшаш маданиятини шакллантириш бугуннинг энг муҳим вазифаларидан биридир. Шу мақсадда Ўзбекистон Экологик партияси Самарқанд вилоят кенгаши ҳамда Самарқанд давлат университетининг География ва экология факультети ҳамкорлигида «Чиқиндисиз ҳаётни танланг!» шиори остида кенг кўламли ободонлаштириш акцияси ташкил этилди.
Мазкур экологик ҳаракат нафақат ҳудудни тозалаш, балки талаба-ёшларнинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини ўзгартиришга хизмат қилди. Акцияда университет профессор-ўқитувчилари билан бир қаторда «Эко-олам» тўгараги, «Эко-клуб» ҳамда «Flamingo» клуби аъзолари, шунингдек, юзлаб кўнгилли талабалар фаол иштирок этишди.
Тадбир давомида ҳудудни чиқиндилардан тозалаш билан бирга, уларни турларга ажратиш ва саралаш бўйича амалий машғулотлар ҳамда кенг қамровли тарғибот ишлари олиб борилди. Ёш экологлар ўз мисолларида чиқиндисиз ҳаёт кечиришнинг афзалликларини намойиш этишди.
«Чиқиндисиз ҳаётни танланг!» мавзусидаги танлов ғолиблари аниқланиб, уларга ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда энг қадрли совға – китоблар топширилди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔75
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил