Атроф-муҳит озодалиги нафақат табиатга, балки инсон саломатлиги ва кайфиятига ҳам бевосита таъсир кўрсатади.
Шу ғояни илгари сурган ҳолда, Ўзбекистон Экологик партияси Фарғона вилоят кенгаши ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирокида «Биз инсон ва табиат уйғунлиги тарафдоримиз!» шиори остида кенг кўламли экологик акция ташкил этилди.
Акция маҳаллаларнинг санитария ҳолатини тубдан яхшилашга қаратилган амалий ҳаракатга айланди. Ёшлар ва кўнгиллилар маҳалла ҳудудларини ободонлаштириш, ариқ ва йўлакларни чиқиндилардан тозалаш ишларида фаоллик кўрсатдилар. Шунингдек, тадбир давомида энг оғриқли нуқта – ноқонуний чиқиндихоналарга айланган жойлар аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича тизимли чоралар кўрилди.
Иштирокчилар саъй-ҳаракатлари билан йиғилган чиқиндилар белгиланган тартибда олиб чиқиб кетилди. Энг муҳими, бундай ташаббуслар аҳоли ўртасида «биз яшаётган ҳудуд тозалиги – бизнинг масъулиятимиз» деган тушунчани мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Табиат ва инсон ўртасидаги уйғунликни тиклаш йўлидаги бу каби қадамлар Фарғонанинг янада озода ва яшил бўлишига замин яратади.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔74
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил