Олтинсой туманининг Оқарбулоқ маҳалласида замонавий архитектура ва экологик масъулият уйғунлигини ўзида мужассам этган йирик лойиҳа – 15 та 7 қаватли турар жой мажмуаси қад ростламоқда.
Лойиҳа нафақат аҳолини уй-жой билан таъминлаш, балки улар учун хавфсиз ва қулай яшаш муҳитини яратишни мақсад қилган. Мажмуа ҳудудида 90 ўринли боғча, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари барпо этилиши эса унинг ижтимоий аҳамиятини янада оширади.
Қурилиш ишларида фақат биноларнинг мустаҳкамлиги эмас, балки уларнинг атроф-муҳитга таъсири ва экологик нормаларга мослиги ҳам асосий диққат марказида. Ўзбекистон Экологик партияси Олтинсой туман кенгаши ишчи гуруҳи мазкур жараённи яқиндан ўрганиб бормоқда. Партия фаоллари томонидан болалар майдончаларининг санитария-экологик хавфсизлиги, ҳудудда яшил майдонлар барпо этиш режалари ҳамда муҳандислик-коммуникация тизимларининг ҳолати синчиклаб мониторинг қилинди.
Бундай ўрганишлардан кўзланган бош мақсад – лойиҳанинг ҳар бир босқичида табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва экологик хавфларнинг олдини олишдир. Натижада Олтинсой аҳолиси нафақат янги хонадонларга, балки экологик тоза ва хавфсиз яшаш муҳитига эга бўлади.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔74
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил