Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Обиджон Қудратов бошчилигидаги делегация Саудия Арабистонида бўлди. Мазкур ишчи сафар давомида
Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистони Миллий метеорология маркази (National Meteorological Center), шунингдек, унинг бўлинмалари – Қум ва чанг бўрони минтақавий маркази (Sand and Dust Storm Regional Center), Иқлим ўзгариши минтақавий маркази (Regional Center for Climate Change) ва Булутларни уруғлантириш дастури (Cloud Seeding Program) фаолияти билан танишди.
Саудия Миллий метеорология маркази фан, рақамли технологиялар ва давлат бошқарувини интеграция қилган самарали моделни намойиш этади. Иш жараёнида сунъий йўлдош маълумотлари, аэрозол кузатувлари, ер усти станциялари ва сунъий интеллект асосидаги ечимлардан кенг фойдаланилади. Марказ юқори аниқликдаги минтақавий иқлим моделларини жорий қилган, тарихий маълумотлар базасини шакллантирган ва узоқ муддатли прогнозлар ишлаб чиқади. Ушбу маълумотлар асосида қурғоқчилик, тупроқ деградацияси ва чўлланиш хавфи баҳоланади, таҳлилий материаллар эса қишлоқ хўжалиги, сув ресурслари ва экологик хавфсизлик соҳаларида қарор қабул қилувчи органларга тизимли равишда тақдим этилади.
Делегация об-ҳавога фаол таъсир кўрсатиш бўйича давлат дастурига алоҳида эътибор қаратди. 2019 йилдан буён мамлакатда булутларни уруғлантиришнинг кенг қамровли дастури амалга оширилмоқда, бу амалиёт ўтказилган ҳудудларда ўртача 15-20% кўпроқ ёғингарчилик ҳосил бўлишини таъминлайди. Технологик базага махсус самолётлар, допплер радарлар, сунъий йўлдош тизимлари ва замонавий лабораториялар киради. Маълумотларга кўра, дастур бир йилда қўшимча 2-3 миллиард куб метр сув манбаини таъминлайди, бу эса сув ресурсларини барқарор бошқариш ва қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.
Музокаралар давомида иқлим моделлаштириш, қум ва чанг бўронларини мониторинг қилиш, эрта огоҳлантириш тизимлари, кадрлар тайёрлаш ва қўшма илмий тадқиқотлар бўйича ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди.
Олинган тажриба Ўзбекистонда миллий иқлим маълумотлари платформасини яратиш, Марказий Осиё учун юқори аниқликдаги минтақавий моделлаштиришни жорий этиш ва қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги ҳамда энергетика соҳалари учун соҳага оид иқлим хизматларини ривожлантиришда амалий аҳамиятга эга.
Хизмат сафари якунларига кўра, Саудия мутахассисларининг Ўзбекистонга техник миссиясини ташкил этиш ва минтақавий иқлим моделлаштириш бўйича пилот лойиҳани ишга тушириш имконияти кўриб чиқилмоқда.
Энг катта ўзгариш – иқтисодий тафаккурда
🕔16:04, 27.08.2026
✔103
Бир пайтлар юртимиз иқтисодиёти ҳақида гап кетганда, асосан мавжуд бармоқ билан санарли йирик корхоналарни сақлаб қолиш, уларни реструктуризация ва модернизация қилиш, янги саноат лойиҳаларини жалб этиш зарурати ҳақида сўз юритиларди. Бугун эса манзара тубдан ўзгарди.
Батафсил
Кўчат энди тупроқда эмас, замонавий технологик тизимлар орқали етиштирилади
🕔11:37, 20.08.2026
✔132
Мамлакатимизда сўнгги йилларда экологик хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш, чўлланишга қарши курашиш, биохилма-хилликни сақлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.
Батафсил
Агротуризм мўъжизаларини кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб йўлга чиқинг!
🕔14:37, 14.08.2026
✔144
Илгари туризм деганда кўз олдимизга беихтиёр Самарқанднинг нақшинкор гумбазлари, Бухоронинг салобатли миноралари ёки Хиванинг кўҳна деворлари келарди. Тўғри, бу тарихий обидалар миллий ғуруримиз, аждодларимизнинг бизга қолдирган бебаҳо мероси саналади.
Батафсил