Партиямиз фракцияси аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Хайрулла Гаппаров ва Гулчеҳра Тожибоева Янги Наманган туманидаги Бобораҳим Машраб маҳалласида бўлиб, ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ҳолат ва аҳоли турмуш фаровонлиги билан яқиндан танишди.
Маҳалла еттилиги ва фаоллари билан ўтказилган самимий мулоқот давомида аҳоли бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда маҳалла инфратузилмасини яхшилаш борасидаги ишлар таҳлил қилинди. Айниқса, ҳудудда ободонлаштириш ва экологик маданиятни юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Депутатлар мавжуд муаммоларни ўрганиш билан бирга, уларни тезкор ва самарали ҳал этиш бўйича ўз тавсия ва таклифларини билдирдилар.
Депутатлар маҳалла ҳудудида фаолият юритаётган «ECORICH» хусусий тадбиркорлик субъекти фаолияти билан танишди. Корхонада яратилган иш ўринлари, ишлаб чиқариш жараёнлари ва маҳсулот сифати кўздан кечирилди. Тадбиркор билан кечган суҳбатда ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, экспорт салоҳиятини ошириш ва соҳадаги тўсиқларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔75
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил