Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28 февраль кунги қарори билан «Атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича I ва II тоифаларга мансуб саноат корхоналарининг атроф табиий муҳитга таъсирини камайтириш ҳаракатларини рағбатлантириш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.
Қарорга кўра, саноат корхоналарининг атроф табиий муҳитга таъсирини камайтириш ҳаракатлари қуйидаги тартибда рағбатлантирилади:
1-босқичда – атмосфера ҳавоси ифлосланиши фон мониторинги станциясини (мониторинг станцияси) ўрнатган саноат корхонасига:
– табиатга зарар етказиш бўйича компенсация тўловларидан шаклланган қарздорликдан воз кечилади;
– табиатга зарар етказиш бўйича республика бюджетига йўналтириладиган компенсация тўловларининг 50 фоизи 2 йил давомида қайтарилади.
2-босқичда – мониторинг станциясини ўрнатган саноат корхонаси келгуси 1 йил давомида чанг-газ ва локал оқава сув тозалаш ускуналарини ўрнатганда, табиатга зарар етказиш бўйича республика бюджетига йўналтириладиган компенсация тўловларининг 70 фоизи 2 йил давомида қайтарилади.
Саноат корхонаси мониторинг станцияси, чанг-газ ва (ёки) локал оқава сув тозалаш ускунасини ўрнатгани тўғрисида Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали Экология қўмитасига хабарнома юборади.
Хабарнома ва унга илова қилинган ҳужжатлар Экология қўмитаси томонидан хабарнома келиб тушган кундан бошлаб 15 иш кунидан ошмаган муддатда кўриб чиқилади.
Ўрганиб чиқиш натижаси бўйича саноат корхонасини рағбатлантириш тўғрисида Экология қўмитасининг хулосаси расмийлаштирилади.
Энг катта ўзгариш – иқтисодий тафаккурда
🕔16:04, 27.08.2026
✔103
Бир пайтлар юртимиз иқтисодиёти ҳақида гап кетганда, асосан мавжуд бармоқ билан санарли йирик корхоналарни сақлаб қолиш, уларни реструктуризация ва модернизация қилиш, янги саноат лойиҳаларини жалб этиш зарурати ҳақида сўз юритиларди. Бугун эса манзара тубдан ўзгарди.
Батафсил
Кўчат энди тупроқда эмас, замонавий технологик тизимлар орқали етиштирилади
🕔11:37, 20.08.2026
✔132
Мамлакатимизда сўнгги йилларда экологик хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш, чўлланишга қарши курашиш, биохилма-хилликни сақлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.
Батафсил
Агротуризм мўъжизаларини кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб йўлга чиқинг!
🕔14:37, 14.08.2026
✔144
Илгари туризм деганда кўз олдимизга беихтиёр Самарқанднинг нақшинкор гумбазлари, Бухоронинг салобатли миноралари ёки Хиванинг кўҳна деворлари келарди. Тўғри, бу тарихий обидалар миллий ғуруримиз, аждодларимизнинг бизга қолдирган бебаҳо мероси саналади.
Батафсил