Шароф Рашидов тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси Жиззах вилоят кенгаши ҳамкорлигида «Соғлом бола – тоза мактаб» шиори остида «Экологик сардорлар форуми» ташкил этилди.
Эндиликда Шароф Рашидов туманидаги умумий ўрта таълим мактабларида «Соғлом бола – тоза мактаб» лойиҳаси доирасида «Экологик сардорлар» фаолият юритадиган бўлди. Мазкур ташаббус мактабларда экологик маданиятни ошириш, тозаликни таъминлаш ҳамда ўқувчилар ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилгандир.
Тизим уч босқичда амалга оширилди. Аввало, ҳар бир синфда синф экологик сардори сайлаб олинди. У синфда тозаликни назорат қилиш, чиқиндиларни саралаш қоидаларига риоя этилишини таъминлаш ҳамда экологик акцияларни ташкил этишда етакчи бўлади. Синф сардорлари орасидан мактаб бош экологик сардори сайланиб, у мактаб миқёсидаги экологик ташаббусларни мувофиқлаштиради. Туман даражасида эса мактаб сардорларидан иборат Экологик сардорлар кенгаши фаолият юритади.
Лойиҳа доирасида мактабларда «Тоза мактаб куни», «Яшил ҳудуд», «Чиқиндисиз ҳафта» каби акциялар, шунингдек «Пластикни камайтир», «Қоғозни асра», «Сувни тежаш» каби экологик чорловлар ўтказилади. Бу тадбирлар ўқувчиларда табиатга масъулиятли муносабатни шакллантиришга хизмат қилади.
Шунингдек, мактабларда чиқиндиларни саралаш тизими йўлга қўйилиб, қоғоз, пластик ва шиша учун алоҳида қутилар ўрнатилади. Фаолият натижалари мунтазам мониторинг қилиниб, чорак якунида энг фаол синф, энг фаол мактаб ва энг фаол экологик сардорлар рағбатлантирилади.
Мазкур лойиҳа Экопартиянинг Жиззах вилоят кенгаши ҳамда Шароф Рашидов туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорлигида амалга оширилади. Ташаббус ёш авлодни табиатни асраш руҳида тарбиялаш, мактабларда соғлом ва тоза муҳит яратишга хизмат қилади.
Аббос АБДУРАҲМОНОВ,
ЎЭП Шароф Рашидов туман кенгаш раиси
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔75
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил