Бу фикрни йўққа чиқариб, Марказий Осиёда илк бор лимончиликка асос солган олим ҳақида биласизми?
Қиш фасли кескин совуқ, иқлими эса иссиқсевар ўсимликлар учун мураккаб бўлган Ўзбекистон бугун Марказий Осиёда лимон етиштириш муваффақиятли йўлга қўйилган кам сонли мамлакатлардан бири сифатида эътироф этилади. Бу ютуқ тасодиф эмас – унинг ортида илмга бўлган ишонч, қатъият ва йиллар давомидаги фидокорона меҳнат мужассам.
Келинг, гапни бироз илгарироқдан бошласак. Ўтган асрнинг 30-йиллари охиридаёқ олимлар лимонни маҳаллий иқлимга мослаштиришга уриниб кўрган. Бироқ 18… 20 даражагача тушадиган қишки совуқлар иссиқсевар цитрус дарахтларини бир неча бор нобуд қилган. 1960 йилларга келиб эса кўпчилик мутахассислар бу йўналишни бутунлай имкониятсиз, деб ҳисоблай бошлаган эди.
Аммо селекционер олим Зайниддин Фахрутдинов бу фикрга қўшилмади. У таслим бўлиш ўрнига илмий изланишларни янада чуқурлаштирди ва асосий эътиборни лимон дарахтларининг совуққа чидамлилигини оширишга қаратди. Тажрибаларда у оддийлиги ва мослашувчанлиги билан танилган «Меер» гибридидан фойдаланди ҳамда уни Грузия ва Абхазия ҳудудларида тарқалган «Новогрузинский» навига пайванд қилди.
Хитойда етиштирилган, АҚШ орқали собиқ иттифоқ ҳудудига олиб кирилган «Меер» лимони асли лимон-апельсин гибриди эди. Шунингдек, Қора денгиз бўйларида вирусларга ва совуққа нисбатан чидамли шаклга келган эди. Ана шу биологик устунлик Фахрутдинов изланишларида муҳим омил бўлди.
Йиллар давомидаги синов ва тажрибалардан сўнг, ниҳоят, ёш дарахтлар илк ҳосилни бера бошлади. Куртакларнинг биридан олинган мева ўзининг ёрқин ранги, хушбўйлиги ва бой таъми билан алоҳида ажралиб турди. Айнан шу ноёб намуна кейинчалик тарихга «Тошкент» (Ташкентский) лимони номи билан кирган нав учун асос бўлди.
Бу нав илгари цитрус етиштириш мумкин эмас, деб ҳисобланган шароитларда ҳам муваффақиятли ўсиши, барқарор ҳосилдорлиги ва юқори истеъмол сифатлари билан тезда оммалашди.
Бугун Тошкент лимони – шунчаки қишлоқ хўжалиги маҳсулоти эмас. У Ўзбекистон аграр илм-фанининг қудратини, сабр ва изланиш орқали табиат билан муроса қилиш мумкинлигини намоён этувчи ёрқин рамздир. Илм ва меҳнат уйғунлиги туфайли яратилган бу нав мамлакатимизнинг дунёга юз тутган маданий ва илмий меросининг ажралмас қисмига айланган.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔74
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил