Яқинда халқ депутатлари Нукус туман Кенгаши депутати Р.Қурбонбоев «Бақаншақли» қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи кўча оқсоқоллари билан самимий суҳбат қурган эди.
Депутатнинг мақсади равшан: ҳудуд аҳолиси билан дилдан яқин бўлиш, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглаш, мавжуд камчиликларни жойида ўрганиш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан аниқ чораларни белгилаш. Оқсоқоллар ҳам бу самимий мулоқотдан мамнун, элга қайишаётган депутатни узоқ дуо қилишди.
Учрашув давомида депутат томонидан сўнгги давр мобайнида ҳудудда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, инфратузилмани яхшилаш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш йўналишида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берилди. Айниқса, аҳолини қийнаб келаётган долзарб масалалар – ичимлик сув таъминоти, ички йўлларнинг ҳолати, электр энергияси, ободонлаштириш ишлари, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда ижтимоий соҳадаги муаммолар юзасидан фаол нуронийлар фикр-мулоҳазалари, таклиф ва мурожаатлари атрофлича тингланди.
Ҳар бир билдирилган мурожаат ва таклиф алоҳида қайд этилиб, уларни тизимли равишда ҳал этиш бўйича аниқ режа ва чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши белгиланди.
Депутат Р.Қурбонбоев аҳоли вакиллари томонидан кўтарилган масалаларни ижобий ҳал этиш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар, ташкилот ҳамда муассасаларга депутатлик сўровлари юборадиган бўлди. Мурожаатлар ижроси устидан доимий назорат ўрнатилиши айтиб ўтилди.
Шунингдек, бундай учрашувлар орқали аҳоли ва депутат ўртасидаги ўзаро ишонч мустаҳкамланиши, муаммоларни жойида аниқлаш ва уларни тезкор бартараф этиш имконияти яратилаётгани қайд этилди.
Очиқ мулоқот шаклида ўтказилаётган бундай учрашувлар ҳудудларни янада обод қилиш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш ва уларнинг муаммоларига ечим топишда муҳим аҳамият касб этади.
Муҳаммад АЛЛАНОВ,
ЎЭП Нукус туман кенгаш раиси
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔75
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил