Бугунги кунда мактабгача таълим тизими нафақат билим бериш маскани, балки келажак авлоднинг жисмоний ва руҳий соғлом бўлиб шаклланишини таъминловчи асосий бўғин ҳисобланади. Шу боис, таълим муассасаларида яратилган шароитларни ўрганиш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш халқ вакиллари фаолиятининг устувор йўналишларидан бирига айланган.
Яқинда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Нодир Юнусов ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Севара Файзиева Сергели туманидаги «Эзгулик» маҳалласида жойлашган 593-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, муассасадаги реал ҳолатни атрофлича ўргандилар. 447 нафар болажонлар тарбияланаётган ушбу масканда таълим сифати, озиқ-овқат таъминотининг меъёрларга мувофиқлиги ҳамда иситиш тизимининг барқарор ишлаши ижобий баҳоланган бўлса-да, ўрганишлар давомида инфратузилмага оид қатор оғриқли муаммолар ҳам кўзга ташланди.
Хусусан, бино деворларининг таъмирталаб ҳолатга келиб қолгани, хоналардаги пол қисмида юзага келган ёриқлар санитария-гигиена ва хавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги аниқланди. Шунингдек, муассаса ҳовлисидаги эскирган асфальт қопламаси болаларнинг эркин ҳаракатланиши ва сайр қилишида жароҳат олиш хавфини туғдирмоқда. Энг ачинарлиси, болажонларнинг жисмоний чиниқиши учун хизмат қилиши лозим бўлган сузиш ҳавзасининг йиллар давомида фойдаланишга яроқсиз ҳолатда экани муассаса имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаётганини кўрсатади. Аниқланган ушбу муаммоларни бартараф этиш, бинони капитал таъмирлаш дастурига киритиш ва моддий-техник базани янгилаш юзасидан мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови юборилди.
– Асосий мақсадимиз фақат камчиликларни қайд этиш эмас, балки уларнинг амалий ечимига эришишдир, – дейди Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Севара Файзиева. –Болажонларимиз энг замонавий, шинам ва хавфсиз шароитда тарбияланиши – бугунги куннинг кечиктириб бўлмас талаби. Маҳаллалардаги таълим ташкилотларининг ҳолати нафақат давлат назоратида, балки кенг жамоатчилик ва депутатларнинг доимий эътиборида бўлиши шарт. Зеро, соғлом муҳитда камол топган бола эртага жамиятнинг мустаҳкам устунига айланади.
Ҳозирда мазкур муаммоларни ҳал этиш жараёни устидан қатъий депутатлик ва жамоатчилик назорати ўрнатилган.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔74
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил