Табиат      Бош саҳифа

Табиатдан бегоналашиб бораётган болалар

Инсоният минг йиллар давомида она табиатнинг бағрида вояга етди. Тупроқ иси, баргларнинг шитирлаши ва қушларнинг навоси биз учун бегона эмас.

Табиатдан  бегоналашиб бораётган болалар

Аммо бугун улкан мегаполисларнинг баланд деворлари ва «стериль» хонадонларимиз бизни табиатдан шу қадар узиб қўймоқдаки, эндиликда янги авлод орасида «биофобия» – тириклик оламидан қўрқиш авж олмоқда. Хўш, бу шунчаки ўткинчи ҳолатми ёки келажак экотизими учун «SOS» сигнал?

 

Бетонлар орасидаги «ҳаёт»

Швециядаги нуфузли Лунд университети тадқиқотчилари ўтказган изланишлар шуни кўрсатадики, биофобия тушунчаси фақатгина илон ёки ўргимчаклардан қўрқиш билан чекланмайди. Бу – табиатнинг ҳар қандай кўринишига нисбатан туғилган умумий хавфсираш ҳисси. Университет тадқиқотчиси Йохан Йенсен таъкидлаганидек, замонавий урбанизация инсон онгини «тош қафас»га қамаб қўйди. Шаҳар марказидаги кўп қаватли уйда яшайдиган бола учун ердаги оддий чумоли ҳам хавфли маҳлуқ, дарахт сояси эса қўрқинчли шарпа бўлиб туюлмоқда. Улар учун табиат – экрандаги ёрқин тасвир ёки китобдаги сурат холос.

Биз «болам тоза юрсин» деб, уни тупроқдан, гиёҳдан, табиий муҳитдан бутунлай иҳоталадик. Натижада, болаларнинг табиат билан «биринчи учрашуви» ваҳима ва ўта бегонасираш билан якунланмоқда.

 

Ота-оналар яратган қўрқув кучи

Психолог Дирк Штемпернинг таҳлилларига кўра, инсониятнинг табиатдан бегоналашуви ўтган асрнинг 70-йилларидан бош­ланган. Бугунги кунда болалар ўз вақтининг асосий қисмини ёпиқ биноларда ва экран қаршисида ўтказмоқда.

Энг ачинарлиси, бу қўрқувнинг шаклланишида катталарнинг «ҳисса»си катта. Ота-оналарнинг «Сувга яқинлашма!», «Лойга тегма!» ёки «Дарахтга чиқма, йиқилиб тушасан!» каби доимий огоҳлантиришлари боланинг онгостига табиатни душман ва хавф манбаи сифатида муҳрлаб қўяди. Педагог Сюзанна Зигл ҳам ўз амалиётида болаларнинг оддий ўт-ўлан ёки ҳашаротлардан ҳаддан ташқари ваҳимага тушиш ҳолатлари кўпайганини тасдиқлайди.

 

Биофобиянинг оқибатлари

Биофобия ривожланиши натижасида юзага келадиган асосий муаммоларни тўртта муҳим йўналишга бўлиш мумкин:

1. Психологик ва когнитив деградация

Инсон эволюцион жиҳатдан табиий муҳитга мослашган. Табиатдан узилиш ва ундан қўрқиш «Табиат етишмовчилиги синдроми» (Nature Deficit Disorder)ни келтириб чиқаради.

Стрессга чидамлиликнинг пасайиши: табиий ландшафтлар (яшил ранг, сув овози, очиқ кенглик) кортизол даражасини тушириш хусусиятига эга. Биофоблар бу табиий «терапия»дан маҳрум бўлганлари сабабли, сурункали хавотир ва депрессияга кўпроқ мойил бўладилар.

Диққатнинг тарқоқлиги: табиат инсон диққатини дам олдиради (тиклайди). Фақат сунъий, техник муҳитда яшаш диққатни жамлаш қобилиятини сусайтиради, айниқса болаларда ДТҚС (Диққат етишмовчилиги ва гиперфаоллик синдроми) ривожланишига замин яратади.

2. Жисмоний саломатликдаги салбий ўзгаришлар

Биофобия инсонни стериль муҳитга қамаб қўяди, бу эса кутилмаган биологик муаммоларни туғдиради:

Иммун тизимининг «янглишиши»: гигиена гипотезасига кўра, табиий бактериялар ва тупроқ билан алоқанинг йўқлиги иммунитетни «бекорчи» қилиб қўяди. Натижада, иммун тизими безарар моддаларга (чанг, гул чанги) ҳужум қила бошлайди, бу эса аллергия ва астманинг кескин ортишига олиб келади.

Ҳаракатсизлик: табиатдан қўрқиш очиқ ҳаводаги фаолликни чеклайди. Бу эса семизлик, юрак-қон томир касалликлари ва D витамини етишмовчилиги каби «замонавий касалликлар» занжирини юзага келтиради.

3. Экологик бефарқлик ва масъулиятсизлик

Бу биофобиянинг энг хавфли ижтимоий оқибатидир.

Ҳимоя инстинктининг йўқолиши: инсон ўзи севмаган ёки қўрққан нарсасини ҳимоя қилмайди. Агар янги авлод ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини фақат хавф манбаи деб билса, экологик муаммолар (иқлим ўзгариши, турларнинг йўқолиши) улар учун мавҳум ва аҳамиятсиз бўлиб қолади.

Экотизимларнинг бузилиши: биофобия таъсирида одамлар ўз атрофидаги «ноқулай» табиат элементларини (дарахтлар, ҳашаротлар, қушлар) йўқ қилишга, ҳамма жойни бетонлаштиришга интиладилар. Бу эса шаҳарларда иссиқлик оролларининг ҳосил бўлишига ва биохилма-хилликнинг ҳалокатига олиб келади.

4. Ижтимоий ва маданий бегоналашув

Табиат билан алоқанинг узилиши инсоннинг ўз «мен»ини англашига ҳам таъсир қилади:

Эмпатиянинг камайиши: тирик мавжудотларга нисбатан шафқатсизлик ёки бефарқлик вақт ўтиши билан инсонлараро муносабатларга ҳам кўчиши мумкин. Табиатдан узилган жамият кўпроқ истеъмолчиликка йўналтирилган ва совуққон бўлиб боради.

Эстетик диднинг қашшоқлашиши: табиий шаклларнинг мураккаблиги ва гўзаллигидан маҳрум бўлиш инсоннинг ижодий тафаккурини чеклайди ва уни фақат стандартлашган, сунъий қолипларга ўргатиб қўяди.

Хулоса қилиб айтганда, биофобия – бу инсоннинг ўз биологик илдизларига қарши чиқиши. Бу жараён бизни нафақат табиатдан, балки ўзлигимиздан ҳам узоқлаштиради.

 

Экологик бефарқлик меваси

Биофобия фақат психологик муаммо эмас. Агар инсон ўзини табиатнинг бир бўлаги деб ҳис қилмаса, унда табиатни асрашга нисбатан масъулият уйғонмайди. Иқлим фаоли ва психолог Леа Дом таъкидлаганидек, табиатдан қўрқадиган авлод келажакда глобал иқлим ўзгаришларига ва ҳайвонот оламининг қирилиб кетишига «шунчаки статистика» сифатида қарайди.

Бугун биз соя берадиган дарахтни аёвсиз кесаётган бўлсак, эртага биофобия қурбони бўлган авлод табиатга нисбатан мутлақо шафқатсиз бўлиб вояга етади.

Болангизнинг қўли лой бўлса, ювиш мумкин, аммо табиатга нисбатан қалбида пайдо бўлган «музликни» эритиш қийин кечади. Келинг, уларга капалакнинг нафислигини, тупроқнинг саховатини ва табиатнинг бир бўлаги эканлигимизни қайта англатайлик. Бу нафақат уларнинг саломатлиги, балки она заминимизнинг келажаги учун ҳам ҳаётий заруратдир.

Шаҳруза САТТОРОВА




Ўхшаш мақолалар

 Табиатни асраш йўлида жиддий қарор:  камёб ҳайвонларни    овлаш тақиқланади

Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади

🕔13:30, 20.07.2026 ✔42

Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Батафсил
Ўзбекистон Экологик партияси:  Пойтахт «яшил бекатлар»га  муҳтож

Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож

🕔13:23, 20.07.2026 ✔40

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлак­ларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.

Батафсил
Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг  шарти битта

Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг шарти битта

🕔13:19, 20.07.2026 ✔36

Тонг нафаси ҳали тоза бўлган паллада дарахтлар орасидан эсаётган майин шамол инсон қалбига таскин беради. Қушларнинг сайраши, мусаффо осмон остидаги осойишталик – ҳаётнинг энг буюк неъматларидан.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  •  Табиатни асраш йўлида жиддий қарор:  камёб ҳайвонларни    овлаш тақиқланади

    Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади

    Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

    ✔ 42    🕔 13:30, 20.07.2026
  • Ўзбекистон Экологик партияси:  Пойтахт «яшил бекатлар»га  муҳтож

    Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож

    Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлак­ларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.

    ✔ 40    🕔 13:23, 20.07.2026
  • Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг  шарти битта

    Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг шарти битта

    Тонг нафаси ҳали тоза бўлган паллада дарахтлар орасидан эсаётган майин шамол инсон қалбига таскин беради. Қушларнинг сайраши, мусаффо осмон остидаги осойишталик – ҳаётнинг энг буюк неъматларидан.

    ✔ 36    🕔 13:19, 20.07.2026
  • Энди дарахтлар рухсатнома билан кўчирилади

    Энди дарахтлар рухсатнома билан кўчирилади

    Ўзбекистон шароитида экологик вазият барқарорлигини таъминлашда яшил ресурслар ўзига хос салмоқли ўринга эга. Шу боис давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталардан фойдаланиш масаласига ҳуқуқий жиҳатдан кенг эътибор берилмоқда.

    ✔ 71    🕔 15:51, 09.07.2026
  • Каврак ифорига  омухта болалик

    Каврак ифорига омухта болалик

    Кўзларимни юмиб, хаёлан ортга – болалик йилларимга қайтаман. Сурхон воҳасининг қиру адирлари, тошдан тошга сакраб юрган қирғовуллар, шилдираб оқаётган зилол булоқлар. Ва улар орасида менга ҳамиша болалигимни эслатиб турадиган бир ҳид бор: кавракнинг ўзига хос ўткир ифори. Бу ҳид ҳозир ҳам хаёлларимда жонланганда, тоғ гулларининг иси билан аралашиб димоғимга урилади.

    ✔ 70    🕔 15:40, 09.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар