Сирдарё вилоятида умумхалқ ҳашари доирасида ҳудудларни янада ободонлаштириш ва яшил майдонларни кенгайтиришга қаратилган кенг кўламли ишлар изчил давом этмоқда.
Мазкур жараёнларда турли ташкилотлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва кенг жамоатчилик вакиллари фаол иштирок этиб, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш ҳамда ҳудуднинг экологик барқарорлигини яхшилашга муносиб ҳисса қўшмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси шахсий таркиби томонидан бу борада алоҳида жонбозлик кўрсатилмоқда. Бошқарма тасарруфидаги Чавандозлар мактаби ҳудудида кўкаламзорлаштириш ишлари юқори уюшқоқлик билан ташкил этилди. Таъкидлаш жоизки, мазкур хайрли ташаббус Ўзбекистон Экологик партияси Сирдарё вилояти кенгаши билан яқин ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Тадбир давомида мазкур маскан ҳудудига 3 минг тупдан зиёд манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди. Бу каби лойиҳалар нафақат ҳудуд кўркига кўрк қўшиш, балки вилоятда «яшил белбоғ»лар майдонини кенгайтириш ҳамда ҳарбий хизматчилар орасида экологик маданиятни янада юксалтиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Ҳашар давомида экилган ҳар бир ниҳол келажакда ҳудуд иқлимини мўътадиллаштириш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔75
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил