Мамлакатимизда атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш ва яшил майдонларни кенгайтиришга қаратилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.
Шу мақсадда, Янгиҳаёт туманидаги «Янги Умид» МФЙ ҳудудида навбатдаги дарахт экиш акцияси ташкил этилди.
Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Ойбек Раҳимов, партия фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Акция давомида маҳалла ҳудудига 200 туп павлония кўчати ўтқазилди.
– Павлония дарахти нафақат тез ўсиши, балки ҳавони чангдан тозалаш ва фаол кислород билан бойитиш хусусияти билан ҳам ажралиб туради, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Экологик партия фракцияси аъзоси Ойбек Раҳимов. – Бугун экилган ҳар бир дарахт эртага пойтахтимиз иқлимини мўътадиллаштиришга, аҳолимиз учун соғлом экологик муҳит яратишга хизмат қилади. Энг муҳими, бу жараёнда маҳалла аҳлининг, айниқса, ёшларнинг фаол иштирок этаётгани жамиятимизда экологик масъулият кучайиб бораётганидан далолатдир.
Шунингдек, халқ вакили маҳалла ҳудудидаги спорт мажмуаси фаолияти билан ҳам яқиндан танишди. Ўрганиш давомида мажмуанинг моддий-техник ҳолати ва ёшлар учун яратилган шароитлар кўздан кечирилди. Мажмуа фаолиятини янада ривожлантириш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
«Спорт мажмуалари нафақат жисмоний тарбия маскани, балки маҳалла ёшларининг бўш вақтини мазмунли ташкил этадиган маърифат ўчоғи бўлиши керак. Шу боис, бу ердаги ҳар бир муаммо эътиборимизда бўлади ва ижобий ечим топиш учун бор имкониятларимизни ишга соламиз», – дея таъкидлади депутат.
Бу каби тадбирлар ҳудудлар ободончилигини таъминлаш билан бирга, аҳолининг ижтимоий ва экологик фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔76
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил