«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси нафақат кўчат экиш, балки уларнинг кейинги тақдири ва ривожланиши учун масъулият билан ёндашувни ҳам қамраб олади.
Ўзбекистон Экологик партияси Тахиатош туман партия ташкилоти ва маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамкорлигида ана шу мақсад йўлида навбатдаги жамоатчилик назорати тадбири ташкил этилди. Тадбир давомида туман Ободонлаштириш бошқармасига қарашли Мустақиллик кўчаси ҳудудида амалга оширилган ишлар ва экилган дарахтларнинг ҳолати яқиндан ўрганилди.
Ўрганишлар давомида мазкур ҳудудга жами 1 300 дона катальпа, арча ва қарағай каби манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилгани маълум бўлди. Бироқ, ҳудудда ернинг шўрланиш даражаси юқорилиги ҳамда суғориш тизимидаги мавжуд носозликлар кўчатларни ўз вақтида ва сифатли парваришлашда муайян қийинчиликларни келтириб чиқармоқда.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, масъул ташкилотларга етказилди. Ташкилотчилар таъкидлаганидек, жамоатчилик назорати бу каби лойиҳаларни самарали амалга ошириш ва яшил ҳудудларни барқарор ривожлантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔74
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил