Аҳолини тоза ичимлик сув билан узлуксиз таъминлаш ҳамда ер ости сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан биридир.
Ўзбекистон Экологик партияси Сурхондарё вилоят ташкилоти ишчи гуруҳи томонидан Термиз туманидаги сув иншоотлари фаолияти юзасидан тизимли мониторинг ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида тумандаги «Учқизил» маҳалласи ҳамда «Янги Ўзбекистон» массивида жойлашган сув иншоотларининг техник ҳолати ва қуввати батафсил кўздан кечирилди. Хусусан, 2023 йилда замонавий технологиялар асосида фойдаланишга топширилган «Учқизил» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги иншоот алоҳида эътироф этилди. Мазкур мажмуа ҳар бири 2000 куб метр сиғимга эга бўлган 2 та йирик сув резервуари ҳамда 10 та замонавий насос агрегати билан жиҳозланган бўлиб, ҳудуддаги еттита маҳалланинг 3449 та хонадонини марказлашган ичимлик сув билан таъминлаб келмоқда.
Шунингдек, ишчи гуруҳ «Янги Ўзбекистон» массивидаги сув иншооти фаолияти билан ҳам танишди. Ушбу иншоот орқали ҳудуддаги хонадонлар билан бир қаторда Термиз давлат педагогика институтига ҳам ичимлик сув узлуксиз етказиб берилаётгани қайд этилди. Бу каби лойиҳалар ҳудудда ижтимоий соҳа ва аҳоли турмуш фаровонлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Мониторинг якунида сув ресурсларини муҳофаза қилиш, мавжуд инфратузилмани авайлаб асраш ҳамда аҳолига сифатли сув етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан мутасаддиларга маълумот киритилди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔74
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил