Оила хуржун      Бош саҳифа

ХОТИНИМ — ЁЗУВЧИ!

Сайловбой ЖУМАҒУЛОВ

Ёзувчилик ҳам кўнгилга тегиб кетаркан. Мана шу касбга киришганимга ҳам йигирма беш йил бўлибди. Аммо ҳеч нарса орттирмабман.

ХОТИНИМ — ЁЗУВЧИ!

Ҳалиям ёш ёзувчилигимча қолибман. Шунча нарса ёзибман-у, бирорта совринга сазовор бўлмабман. Бор-йўғи ёзганим тўрт-беш қисса, тўққиз драма, юзга яқин катта-кичик ҳикоялар экан. Бундан ташқари, тахтанинг қалинлигидай уч китобим ёруғлик юзини кўрибди, холос. Ижодимнинг тугагани шу бўлса керак. Энди дафтар-қаламни йиғиштириб, саккиз соатлик иш топсаммикан?!

Ташқарига чиқсам, дўкончи хотиним ҳовлининг кунчиқар томонидаги ўриндиқда писта чақиб ўтирарди.

— Ойшахон, — дедим унинг қитиқ-патига тегиш ниятида, — Сен ёзувчи бўлишни истармидинг?

Бу сўзимга хотиним қотиб-қотиб кулади: «Мени калака қиляпсизми? Мен бир дўкончи бўлсам, савдо ходимидан ёзувчи чиқармиди?» —  дея хафа бўлади, деб ўйлаган эдим.

Лекин хаёлларим пуч бўлиб чиқди. Хотиним гапимга парво қилмасдан писта чаққанича:

— Ҳаракат қилиб кўрай-чи! — деди эснаб.

Дўкончи хотиним шу куни ижодхонамнинг калитини олиб, ёзув столимга бориб ўтирди. Ҳайрон бўлиб қотиб қолган жойим шундаки, анчагина ёзувчилик тажрибасига эга, матбуотда танилиб қолган мендек эридан маслаҳат ҳам олмади. Бугунги муҳим бўлган тижорат мавзусида ёзмасдан, антиқа дўкон очгани тўғрисидаги ўзининг бошдан кечирган воқеаларни қоғозга туширишга киришди.

Тонгда туриб ўқисам, «Дўкончи қиз» деган етти ярим бетли ҳикоя пайдо бўлибди. У ер-бу ерини тузатган бўлдим. Хотиним бозорга боришда йўл-йўлакай ёшлар газетасига ҳикоясини топшириб қайтди. Ҳикоя икки кундан сўнг «Менинг биринчи ҳикоям» рукни остида босилиб чиқди.

Шу куни кечқурун телефонда таҳририятда ишлайдиган аллакимнинг узоқ маслаҳатини олиб, яна енг шимариб ёзишга ўтирди. Орадан ҳафта ўтгани йўқ. Унинг етти ярим бетли ҳикояси бирданига «Дўкончи қизнинг кундалиги» деган янги очилган газеталарнинг бирида: «Давоми. Боши газетамизнинг ўтган сонларида», деган кўрсаткичлар остида бир ярим ой узлуксиз босилиб турди.

Асар босилиб чиқиши билан хотинимнинг обрўйи бирданига ошиб кетди. Энди у турли ташкилотларга учрашувларга чақириладиган бўлди. Унинг номи машҳур ёзувчиларнинг маърузаларида тилга олинарди.

Орадан уч-тўрт ой ўтгани йўқ. Мен ўйлаганимдай, қалам ҳақи чор атрофдан қордай ёға бошлади. Дастлаб «чиққани бор-йўғи бир қисса бўлса, бу пуллар адашиб юрган бўлмасин», деб ўйладим. Текширтириб кўрсам, ҳаммаси тўғри.

Телевидениеда ишлайдиган биттаси хотинимнинг асари бўйича икки қисмдан иборат телекўрсатув тайёрлабди. Таниқли режиссёрларимиздан биттаси бу асарни театр учун саҳналаштиришни бошлаб юборибди. Йил ўтмасдан хотиним Ёзувчилар уюшмасига бош маслаҳатчи бўлиб кўтарилди. Энди унинг исми узундан-узоқ пленумларда, катта-катта йиғинларда, матбуотда тез-тез тилга олина бошланди. Ҳатто номдор танқидчиларимизнинг ҳам назаридан четда қолмади. Улар бизнинг хотиннинг қиссаси мазмуни билан ғоясини чуқур ўрганишга енг шимариб, ишга киришиб кетишди.

Ҳолимга маймунлар йиғлай бошлади: мен энди бир умр кўплаб асарлар ёзган хонамнинг эшигини қоқиб кирадиган бўлдим. Овқат пишириш, болалар тарбияси билан шуғулланишлар каминанинг зиммасига тушди.

Телефон қурғур ҳам куну тун хотиним учун жиринглайдиган бўлди.

Яхшиси, ёзувчилигимни қайтадан қўлимга оламан! Ёзувчилар уюшмасига бордим. У ердагилар мени илиқ кутиб олишди. Адабиётга яна қайтишимни маъқуллашди. Яқинда аъзоликка қабул қилишга ваъда беришди. Аммо бунинг учун таниқли икки ёзувчидан тавсиянома олишим керак экан.

— Биттасини ўзим бераман, — деди мени илиқ кутиб олган ёзувчилар уюшмасининг масъул котиби. — Мениям машҳур шоирлардан обрўйим кам эмас. Шеърларимнинг тўртинчи тўплами босмадан чиқиш арафасида. Масъул котиб деган номим бор. Аммо сиздан илтимос, иккинчи тавсияномани мендан кучлироқ бўлган ёзувчи бера қолсин.

— Унда таниқли ёзувчи Туримбет Қўспўлатовдан олсам қандай бўларкан?

— У бўлмайди. Романлари талабга жавоб бермайди. Кўчирмачи дейиш­япти.

— Машҳур шоир Хўжабой Сеитовдан оларман. Тўққизта китоби чиққан.

— Шоирингизнинг шеърий тўпламлари китоб дўконларида ўтмасдан ичига сувараклар уя қуриб олган.

— Бўлмаса, кимдан олай ахир?

— Қизиқ экансиз-ку, — деди масъул котиб аччиқланиб. — Ёки бўлмаса жўрттага ўзи айтсин, деб турибсизми? Кўпчилик танийдиган, сиз тавсиянома олишга арзийдиган ёзувчи уйингизда яшайди-ку?

— Нима? Менинг хотинимни айт­япсизми?

— Ҳа-да. Бизда ундан бошқа машҳур яна ким ҳам бор? Ана шу кишидан зўр тавсияномани оласиз. Бўлмаса, биз сизни аъзоликка қабул қила олмаймиз.

…Мен шу ердаги ўриндиққа беҳол ўтириб қолдим. Ёпирай, у менга аъзолик учун тавсиянома берармикин? Тўғриси, бошим қотиб қолди...

Бало урибдими, берар. Ахир, у билан бир уйда турамиз-ку!..

Қорақалпоқ тилидан

Ёрқул УМАРОВ

Таржимаси




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔956

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔894

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔981

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 956    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 894    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 981    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 1007    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 897    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар