«Ташаббусли бюджет» жараёнларида баъзан энг зарур лойиҳалар ҳам етарли овоз тўплай олмай қолиши мумкин. Бундай вазиятда халқ вакилларининг бевосита жойига чиқиб, муаммонинг кўламини ўрганиши ва энг долзарб ташаббусни қўллаб-қувватлаши ижтимоий адолатни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилдора Камалова Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида бўлиб, овоз бериш босқичида ғолиб бўлолмаган лойиҳалар тақдирини ўрганди. Ўрганишлар давомида тумандаги 492-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти биносини таъмирлаш билан боғлиқ масала алоҳида эътибор марказида бўлди.
Боғчадаги мавжуд ҳолат – бинонинг эскиргани ва таълим муҳитининг талабга жавоб бермаслиги кечиктириб бўлмас чоралар кўришни тақозо этмоқда. Депутат бошқа муқобил лойиҳалар билан солиштирганда айнан болалар таълим-тарбияси билан боғлиқ ушбу масканни тиклаш стратегик жиҳатдан устувор, деган хулосага келди.
– Ушбу боғчадаги ҳолатни ўрганиб, уни бошқа инфратузилмавий лойиҳалардан кўра долзарброқ деб топдик. Шу боис, амалдаги тартибга кўра, депутатлик ваколатимдан фойдаланган ҳолда ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлаш ва ғолиб деб эълон қилишга қарор қилдим, – дейди депутат Дилдора Камалова.
Яқин вақт ичида 492-сонли боғчада кенг кўламли таъмирлаш ишлари бошланади. Бу эса маҳалладаги юзлаб оилалар ва жажжи болажонлар учун замонавий таълим муҳити яратилишига хизмат қилади.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔74
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил