Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ойбек Отамуратов Хоразм вилоятининг Шовот, Гурлан, Янгибозор ва Урганч туманларида ғолиб бўлолмаган жами 35 та лойиҳани бевосита жойига чиққан ҳолда ўрганди. Халқ вакилининг олдида турган асосий вазифа – мавжуд имконият ва маблағларни энг оғриқли нуқтага йўналтиришдан иборат эди.
Лойиҳаларни ўзаро солиштиришда нафақат йўлларнинг ҳолати, балки ҳудуднинг комплекс ривожланиш даражаси асосий мезон қилиб олинди. Бунда маҳалладаги ички йўлларнинг асфальтланиш даражаси, халқаро дастурлар доирасида маблағ ажратилганлиги ҳамда ҳудуднинг «оғир маҳалла» мақомига эгалиги каби омиллар чуқур таҳлил қилинди. Шунингдек, республика бюджетидан қўшимча субсидия олиш имконияти ва мавжуд газ, сув таъминоти тизимларининг ҳолати ҳам танлов натижасига бевосита таъсир кўрсатди.
Якуний хулосаларга кўра, Янгибозор тумани, «Ифтихор» маҳалласидаги «Бўзқалъа» ва «Сирли олам» кўчаларини асфальт қилиш лойиҳаси энг устувор йўналиш сифатида саралаб олинди. Депутат ушбу танловнинг ижтимоий юки ва стратегик аҳамиятини шундай изоҳлади:
«Биз танловда нафақат йўлнинг ҳолатини, балки унинг энг кичик йўловчилари – мактаб ўқувчилари учун қанчалик аҳамиятли эканини инобатга олдик. Ушбу кўчаларнинг таъмирланиши мактабга қатнайдиган 569 нафар ўқувчининг хавфсизлиги ва қулайлигини таъминлайди. Қолаверса, «Ифтихор» маҳалласига 2026 йилги бошқа ҳеч бир дастур доирасида маблағ ажратилиши кўзда тутилмаган. Демак, бу ердаги муаммони ҳал қилиш – кечиктириб бўлмас вазифа».
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔74
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил