Етти кун      Бош саҳифа

«Янги Қўйлиқ» маҳалласида аҳоли мурожаатлари тингланди

Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, одамларни қийнаётган масалаларни жойида ўрганиш ва уларга ҳуқуқий ечим топиш – халқ вакиллари фаолиятининг бош мезони.

«Янги Қўйлиқ» маҳалласида  аҳоли мурожаатлари тингланди

Маҳаллабай тизим асосида ўтказилаётган учрашувлар ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий муҳитни соғломлаштиришга хизмат қилмоқда.

Миробод туманидаги «Янги Қўйлиқ» маҳалласида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Борий Алихонов ва Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Севара Файзиева иштирокида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Маҳалла фаоллари, нуронийлар ва мутасадди ташкилот вакиллари қатнашган ушбу мулоқотда ҳудуддаги долзарб масалалар муҳокама марказида бўлди.

Фуқаролар томонидан маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, хусусан, ички йўлларни таъмирлаш ва ирригация-суғориш тизимларини тартибга солиш бўйича қатор мурожаатлар билдирилди. Шунингдек, ҳудудда жамоат хавфсизлигини кучайтириш ҳамда фуқароларни рўйхатга қўйиш билан боғлиқ ҳуқуқий масалалар юзасидан ҳам аниқ таклифлар ўртага ташланди.

Депутатлар ҳар бир мурожаатни диққат билан тинглаб, уларнинг ечими бўйича мутасаддилар билан боғланишди. Ҳар бир мурожаат ижросини якунига етказиш ва одамларнинг ҳаётида ижобий ўзгаришлар юз беришини таъминлашга киришилди.




Ўхшаш мақолалар

Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

🕔15:00, 08.10.2026 ✔61

Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Батафсил
Ёзёвонда  ижтимоий хизматлар сифати қониқарлими?

Ёзёвонда ижтимоий хизматлар сифати қониқарлими?

🕔14:59, 08.10.2026 ✔62

Ёзёвон туманидаги бир қатор ижтимоий объектларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жавлонбек Абдуллаев томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Батафсил
Депутат  халқ арзини  эшитди

Депутат халқ арзини эшитди

🕔14:59, 08.10.2026 ✔65

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наврўзбек Юсупов Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги «Илтифот» маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла еттилиги ва аҳоли вакиллари билан учрашди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 61    🕔 15:00, 08.10.2026
  • Ёзёвонда  ижтимоий хизматлар сифати қониқарлими?

    Ёзёвонда ижтимоий хизматлар сифати қониқарлими?

    Ёзёвон туманидаги бир қатор ижтимоий объектларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жавлонбек Абдуллаев томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 62    🕔 14:59, 08.10.2026
  • Депутат  халқ арзини  эшитди

    Депутат халқ арзини эшитди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наврўзбек Юсупов Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги «Илтифот» маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла еттилиги ва аҳоли вакиллари билан учрашди.

    ✔ 65    🕔 14:59, 08.10.2026
  • Қоракўлдаги  кўчатлар экишга тайёрми?

    Қоракўлдаги кўчатлар экишга тайёрми?

    «Яшил макон» умуммиллий ло­йиҳаси доирасида кўчат экиш билан бирга, уларни парваришлаш ва асраб-авайлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 62    🕔 14:58, 08.10.2026
  • Жамоатчилик  нима деяпти?

    Жамоатчилик нима деяпти?

    Экологик экспертиза ва лойиҳалар муҳокамасида, албатта, аҳоли фикри эшитилмоқда

    ✔ 65    🕔 14:58, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар