Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
БатафсилШаҳарсозлик ва экологик мувозанат уйғунлиги — соғлом турмуш тарзининг гарови. Қўқон шаҳрининг «Райҳон» маҳалласида узоқ йиллар давомида эътибордан четда қолиб, ташландиқ ҳолга келган ҳудуднинг янги қиёфа касб этиши бу борадаги хайрли ишларнинг узвий давоми бўлди.
Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Абдушукур Ҳамзаевнинг тавсиясига кўра, мазкур ҳудудда янги яшил майдон барпо этиш ташаббуси илгари сурилди. Ушбу таклиф нафақат партия фаоллари, балки маҳаллий Кенгаш депутатлари, ёш эконазоратчилар ва маҳалла аҳли томонидан кенг қўллаб-қувватланиб, қисқа муддатда амалий ҳаракатларга кўчди.
Ҳамкорликда олиб борилган ҳашарлар ва ободонлаштириш ишлари натижасида ҳудуд чиқиндилардан тозаланиб, ландшафт дизайн асосида тартибга келтирилди. Янги ташкил этилган «Умуммиллийлик боғи»га ҳудуднинг иқлим шароитига мос бўлган сара манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди.
«Бир вақтлар кишининг дилини хира қиладиган ташландиқ майдон бугун маҳалладошларимиз учун нафас оладиган «яшил ўпка»га айланди. Бу боғ шунчаки дарахтзор эмас, балки аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш ва ёш авлод қалбида табиатга дахлдорлик ҳиссини уйғотадиган маърифат маскани бўлади. Эндиги вазифамиз – ушбу ниҳолларни кўз қорачиғидек асраб, тизимли суғориш ва парваришлаш ишларини йўлга қўйиш», – дейишди маҳалла фаоллари ушбу лойиҳани эътироф этар экан.
Эндиликда «Умуммиллийлик боғи»даги ҳар бир дарахт парвариши жамоатчилик назорати остида бўлади.
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.
БатафсилМустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил