Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?
Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?
БатафсилWMO маълумотларига кўра, 2024/2025 гидрологик йили бутун кузатувлар тарихидаги музликлар учун энг вайронкор йиллардан бири бўлди. Уларнинг ҳажм йўқотиши 1950 йилдан бери энг ёмон бешталикка кирди, рекорд даражадаги салбий кўрсаткичларнинг аксарияти 2016 йилдан кейин қайд этилган.
Айниқса, бу жараёнлар Марказий Осиё учун катта хавф туғдирмоқда. Помир, Тянь-Шань ва Ҳиндикуш музликлари минтақанинг энг йирик дарёлари – Амударё, Сирдарё, Зарафшон ва Панжни тўйинтиради, Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистоннинг сув таъминоти, қишлоқ хўжалиги ва экотизимлари шу дарёларга боғлиқ.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, қисқа муддатда эришнинг тезлашиши сув оқимини оширади, аммо кейинчалик бу, айниқса қурғоқчил даврларда, дарёлар сатҳининг барқарор пасайишига олиб келади. Бу босқични гидрологлар «сув чўққиси» деб атайди, шундан сўнг узоқ муддатли танқислик бошланади.
Таъкидланишича, дарёларнинг юқори қисмида йирик гидроэнергетика иншоотлари қурилиши вазиятни янада мураккаблаштирмоқда. Хусусан, Тожикистонда Роғун ГЭС қурилиши давом этмоқда, Қирғизистонда эса Қамбарота ГЭС-1 қурилиши режалаштирилган.
Ушбу лойиҳалар табиий оқим режимини ўзгартириши ва дарё экотизимларига қўшимча босим ўтказиши мумкин.
Мутахассислар иқлим ўзгариши ва дарёларни тартибга солишнинг уйғунлашуви дельталар ва қайир ҳудудлари, жумладан, Оролбўйи минтақаси ҳолатининг ёмонлашишига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
WMO музликларнинг жадал қисқариши сув ресурсларини бошқариш ёндашувларини қайта кўриб чиқишни талаб қилишини таъкидлайди, чунки сув минтақада барқарор ривожланиш ва давлатлараро муносабатларнинг асосий омили бўлиб қолмоқда.
Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?
БатафсилЎзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.
БатафсилАтмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.
Батафсил