Табиат      Бош саҳифа

Ховосда янги боғлар, янги имкониятлар

Сирдарё вилояти Ховос туманида бугун табиат билан инсон ўртасидаги азалий боғлиқлик яна бир бор ўз ифодасини топмоқда. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар нафақат табиатга яшил либос кийгизмоқда, балки одамлар ҳаётига умид, хонадонларга барака олиб кирмоқда.

Ховосда янги боғлар,  янги имкониятлар

Айниқса, «Ҳар бир хонадон ўз боғига эга» деган оддий, аммо чуқур маъноли тамойил бугун Ховосда ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Маълумки, ушбу йўналишдаги ишлар давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан амалга оширилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар билан уйғун ҳолда олиб борилмоқда. Унга мувофиқ, ҳудудларда яшил майдонларни кенгайтириш ҳамда чўлланишга қарши курашиш каби муҳим йўналишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жорий йил 31 мартдан 2 апрель кунига қадар Ховос туманида гўё бир меҳнат байрами ҳукм сурди. Бошқарув самарадорлиги агентлиги ташаббуси билан ташкил этилган ушбу эзгу тадбирда 40 мингдан ортиқ мевали дарахт кўчатлари аҳоли хонадонларига экиб чиқилди. Бу жараёнда фақатгина идора ва ташкилотлар эмас, балки маҳаллалар еттилиги, жамоат фаоллари ва оддий аҳоли вакиллари — жами 230 нафар инсон бир ёқадан бош чиқариб, умумий мақсад йўлида бирлашди. Қўлларда белкурак, қалбларда ишонч — ана шу руҳ бутун ҳудудга ўзгача кайфият бахш этди.

Албатта, бундай кенг кўламли ишларни амалга оширишда маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармасидан 350 миллион сўм маблағ йўналтирилди. Бу маблағлар кўчатларни харид қилиш, уларни аҳолига етказиш ва экиш ишларини самарали ташкил этишга хизмат қилди. Шу билан бирга, «Қаҳрамон» маҳалласида туман санъаткорлари иштирокида ташкил этилган маданий тадбир меҳнатга янада илҳом бағишлади.

Кўчат экиш ишлари тумандаги 11 та маҳаллада — Фарҳод, «Обод турмуш», «Қайирма», «Янгиер», «Пахтакор», «Қаҳрамон», «Ҳуснобод», «Бўстон», «Бинокор», «Истиқлол» ва «Дўстлик» маҳаллаларида изчил ташкил этилди. Ҳар бир маҳаллада хонадонлар кесимида иш олиб борилиб, жами 6 304 оилага кўчатлар тарқатилди. Ушбу хонадонларнинг томорқа майдони 448,1 гектарни ташкил этади. Бу эса деярли ҳар бир хонадонда янги боғ, янги умид, янги орзу пайдо бўлганини англатади.

Экилган кўчатлар ҳам шунчаки танланмаган. Олма (8 минг), анжир (10 минг), ёнғоқ (2 минг), беҳи (3,5 минг), олхўри (2 минг), нок (4,5 минг), гилос (2 минг), шафтоли (5 минг) ва ўрик (3 минг) каби 9 турдаги серҳосил ва бозорбоп дарахтлар аҳолига етказиб берилди. Бу эса яқин йилларда нафақат дастурхонга файз, балки бозорга сифатли маҳсулот демакдир.

Лойиҳанинг яна бир муҳим жиҳати — инсонга билим беришга бўлган эътибор. Фарғоналик тажрибали боғбонлар томонидан аҳолига кўчат экишнинг илмий асослари, суғориш, тупроқ унумдорлигини ошириш ва ҳосилдорликни кўпайтириш бўйича амалий тавсиялар берилди. Бу билимлар экилган ҳар бир кўчатнинг келажакда серҳосил дарахтга айланишига хизмат қилади.

Айниқса, «Қаҳрамон» маҳалласидаги Холис кўчаси 9-уйда истиқомат қилувчи Мирҳомиддин Охунов томорқасида ташкил этилган 4 сотихли кўргазма майдончаси аҳоли учун ўзига хос мактаб вазифасини ўтади. Бу ерда ўтказилган семинарларда одамлар кўчат экишдан тортиб, уни парвариш қилишгача бўлган жараёнларни ўз кўзи билан кўриб, амалда ўрганиш имкониятига эга бўлдилар.

Мутахассислар таъкидлашича, бугун ерга қадалган ҳар бир ниҳол эртанги фаровонликнинг пойдеворидир. Кўчатлар 2-4 йил ичида ҳосилга кириб, ҳар бир дарахт турига қараб ўртача 20-30 килограммдан 100-150 килограммгача мева бериши мумкин.

Бу эса ҳар бир хонадон учун 1 миллиондан 3 миллион сўмгача барқарор даромад манбаи деганидир. Масалан, олма дарахтидан 50-150 килограмм ҳосил олиб, 1,2 миллион сўмгача даромад қилиш мумкин бўлса, анжир ҳам шундай имконият яратади. Ёнғоқ эса айрим ҳолларда 3 миллион сўмгача даромад келтириши мумкин. Қолган мевалар — беҳи, олхўри, нок, гилос, шафтоли ва ўрик ҳам ҳар бири алоҳида барака манбаи. Мевали дарахтларнинг фасллар кесимида турли вақтларда гуллаб, ҳосил бериши натижасида аҳоли йил давомида барқарор даромад олиши мумкин бўлади. Бу эса том маънода «йил бўйи даромад» тамойилининг амалдаги ифодасидир.

Хулоса қилиб айтганда, Ховос туманида амалга оширилаётган бу ишлар оддий бир кўчат экиш тадбири эмас. Бу — ерга меҳр, инсонга эътибор ва келажакка ишонч рамзи. Бу — ҳар бир хонадонда боғ, ҳар бир оилада даромад, ҳар бир юракда умид пайдо қилаётган ҳаракат. Энг муҳими, бу ташаббуслар орқали одамлар ўз қўли билан ўз келажагини яратаётгани, ердан барака топаётгани беқиёс аҳамиятга эгадир.

 

Темур САДУЛЛАЕВ,

Президент ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги масъул ходими




Ўхшаш мақолалар

Ҳеч ким  кўрмаса...  чиқинди  ташлаш  мумкинми?

Ҳеч ким кўрмаса... чиқинди ташлаш мумкинми?

🕔16:53, 04.06.2026 ✔18

Тасаввур қилинг: тонг отмоқда, қуёш нурлари юртимизнинг бепоён кенглик­ларини ёритмоқда. Сиз фарзандингиз билан маҳалла четидаги ариқ бўйига сайрга чиқдингиз. Лекин кўзингиз тиниқ сувга эмас, балки ариқ ичига ташланган турли чиқиндилар, қурилиш материаллари бўлаклари, шамолда учаётган полиэтилен пакетларга тушади.

Батафсил
Келажак  боғлари

Келажак боғлари

🕔16:40, 04.06.2026 ✔18

Бугунги кунда Ўзбекистон боғдорчилигида «функционал озиқ-овқат» яратиш даври бошланди. Энди боғбонларимиз меванинг йириклиги билан бир қаторда унинг таркибидаги инсон саломатлиги учун фойдали моддалар миқдорини ошириш устида ҳам изланиш олиб бормоқдалар.

Батафсил
Зарафшонда  депутатлар назорати:  Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

Зарафшонда депутатлар назорати: Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

🕔15:52, 21.05.2026 ✔79

Бугун ҳудудларда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда санитария ва ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ҳеч ким  кўрмаса...  чиқинди  ташлаш  мумкинми?

    Ҳеч ким кўрмаса... чиқинди ташлаш мумкинми?

    Тасаввур қилинг: тонг отмоқда, қуёш нурлари юртимизнинг бепоён кенглик­ларини ёритмоқда. Сиз фарзандингиз билан маҳалла четидаги ариқ бўйига сайрга чиқдингиз. Лекин кўзингиз тиниқ сувга эмас, балки ариқ ичига ташланган турли чиқиндилар, қурилиш материаллари бўлаклари, шамолда учаётган полиэтилен пакетларга тушади.

    ✔ 18    🕔 16:53, 04.06.2026
  • Келажак  боғлари

    Келажак боғлари

    Бугунги кунда Ўзбекистон боғдорчилигида «функционал озиқ-овқат» яратиш даври бошланди. Энди боғбонларимиз меванинг йириклиги билан бир қаторда унинг таркибидаги инсон саломатлиги учун фойдали моддалар миқдорини ошириш устида ҳам изланиш олиб бормоқдалар.

    ✔ 18    🕔 16:40, 04.06.2026
  • Зарафшонда  депутатлар назорати:  Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

    Зарафшонда депутатлар назорати: Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

    Бугун ҳудудларда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда санитария ва ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.

    ✔ 79    🕔 15:52, 21.05.2026
  • Мушуклар нега хуриллайди?

    Мушуклар нега хуриллайди?

    Мушукнинг ёнингизда ётиб, майин ва бир маромда «хурр-хурр» овоз чиқариши кўпчиликка ёқимли туюлади. Бу ҳолат кўпинча унинг xурсанд ва хотиржам эканидан дарак беради, деб ўйлаймиз. Аммо аслида мушукларнинг хуриллаши оддийгина ҳиссиёт ифодаси эмас, балки мураккаб табиий жараён ҳисобланади.

    ✔ 78    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Экологик  фойдали  саноат ўсимлиги нега етиштирилмаяпти?

    Экологик фойдали саноат ўсимлиги нега етиштирилмаяпти?

    Яқинда Янгиобод эски бозоридан кичкинагина қутича сотиб олдим. Кўринишидан совғалар учун тайёрланган, сомон ёки бошқа табиий материалдан тўқилган. Иш столимга олиб келиб қўйгандим, бир ҳамкасбимиз кўриб, канопдан тайёрланганини айтиб қолди. Ҳаммаси шундан бошланди. Каноп ўсимлиги, ундан фойдаланиш мавзуси хаёлимдан кетмади.

    ✔ 115    🕔 15:38, 15.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар