Мамлакатимизда истиқлолимизнинг ўттиз беш йиллик тўйига муносиб тайёргарлик кўриш ва уни юксак савияда нишонлаш борасидаги хайрли ишлар экологик ташаббуслар билан уйғунлашиб кетмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси депутатлари иштирокида Оҳангарон давлат ўрмон хўжалигида амалий ўрганиш ва экологик акция ташкил этилди.
Дастлаб депутатлар ўрмон хўжалигида кўчат етиштириш жараёнлари, ўрмон фондини кенгайтириш ва ҳудудда экологик барқарорликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Соҳа мутахассислари билан ўтказилган очиқ мулоқотда мавжуд имкониятлар ва истиқболдаги режалар атрофлича муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, ўтган қисқа даврда мамлакатимиз бўйлаб 2 минг гектардан зиёд майдонда 942 та яшил боғ ва жамоат парклари, 47 та массивда «Янги Ўзбекистон боғлари» барпо этилди. Республиканинг тоғ, чўл ва адир ҳудудларида 256 минг гектар ўрмон ташкил қилинган бўлса, Орол денгизининг қуриган тубида 2 миллион гектар майдонда яшил қопламали ҳимоя ўрмонзорлари яратилди. Шунингдек, чанг бўронларининг зарарли таъсирини камайтириш мақсадида 33 та туманда 60 километрли «яшил белбоғ»лар ҳосил қилинди.
Тадбир доирасида Мустақиллигимизнинг 35 йиллигига бағишланган «35 йилга – 35 кўчат» экологик акциясига старт берилди. Ушбу ташаббус доирасида иштирокчилар томонидан 2 гектар майдонга 300 тупга яқин манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔74
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил