Глобал иқлим ўзгариши шароитида сув ресурсларидан, айниқса, ер ости захираларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш стратегик аҳамиятга эга. Бу жараёнда соҳадаги норматив ҳужжатлар ижросини таъминлаш ва тизимли мониторинг тадбирларини ўтказиш экологик барқарорликнинг асосий гаровидир.
Шу мақсадда Бухоро вилоятида ер ости сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганиш юзасидан навбатдаги жамоатчилик мониторинги ўтказилди. Ўрганиш ишлари «Ўзбекгидрогеология» давлат муассасасига қарашли Ғарбий Ўзбекистон дала гидрогеология экспедициясида ташкил этилди.
Мониторинг давомида мутахассислар ва партия фаоллари ер ости сувларини қидириш, захираларни баҳолаш ва доимий кузатиш (мониторинг) тизимининг бугунги ҳолати билан танишдилар. Шунингдек, сув олиш лимитларига риоя этилиши, мавжуд қудуқлар ва гидрогеологик объектларнинг техник созлиги атрофлича кўздан кечирилди. Айниқса, сув танқислиги кузатилаётган ҳудудларда амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва соҳага оид меъёрий ҳужжатларнинг ижроси таҳлил қилинди.
Ўрганиш якунлари бўйича соҳани янада такомиллаштиришга қаратилган муҳим таклифлар илгари сурилди. Хусусан: тизимни тўлиқ рақамлаштириш ва масофадан назорат қилиш технологияларини жорий этиш; замонавий бурғилаш ва ўлчов техникаларини харид қилиш; сув сифатини жойида аниқловчи мобил лабораториялар ташкил этиш ва уларни замонавий ускуналар билан таъминлаш долзарб аҳамиятга эга.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔75
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил