Етти кун      Бош саҳифа

Ернинг оҳу зорини эшитяпмизми?

22 апрель – Халқаро Ерни муҳофаза қилиш куни. Бу сана шунчаки тақвимдаги навбатдаги байрам эмас, балки инсониятнинг ўз уйи – сайёрамиз олдидаги қарзини эслатадиган муҳим кун. Учтепа туманидаги 238-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган «Агар мен Ер бўлсам...» мавзусидаги ижодий танловни кузатар эканман, ёшларнинг она табиатга бўлган муносабати мени чуқур мушоҳадага чорлади.

Мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган видеороликлар ва саҳна кўринишларида биз катталар баъзан эътибор бермайдиган, аммо эртанги кунимизни белгилайдиган аччиқ ҳақиқатлар акс этди. «Агар мен Ер бўлсам...» деган шартли савол замирида болалар сайёрамизнинг оғриқларини, сувнинг ҳар бир қатраси қадрини ва биттагина дарахтнинг кесилиши бутун бир экотизимга қандай таъсир қилишини бадиий маҳорат билан ифодалаб беришди.

Бугун экологик маданият ҳақида кўп гапиряпмиз. Бироқ ҳақиқий маданият – бу китобдаги қуруқ назария эмас, балки фарзандларимизнинг табиатга бўлган самимий меҳрида. Мактаб саҳнасида Ер тилидан гапирган ўқувчиларнинг чиқишлари шуни кўрсатдики, ёш авлод глобал исиш, атроф-муҳит ифлосланиши ва инсоний беписандликнинг оқибатларини биздан кўра теранроқ ҳис қилмоқда.

Биз бугунги давр вакиллари, табиатни асраш борасида фақат қарорлар қабул қилиш ёки лойиҳалар тузиш билан чекланмаслигимиз керак. Асосий мақсадимиз ҳар бир маҳалла, ҳар бир таълим даргоҳида экологик тарбияни маънавий эҳтиёжга айлантиришдир. Зеро, табиатни севиш ва уни асраш Ватанни севишнинг энг олий кўринишидир.

Танловда ўз ижоди билан катталарни сергакликка чорлаган мурғак қалбларнинг интилишини кўриб, келажакка бўлган ишончимиз ортади. Ер – бизнинг ягона ва муқаддас уйимиз. Уни асраш эса ҳар биримизнинг инсоний бурчимиз, виждон ишимиз.

 

Кимё АБДУЛЛАЕВА,

халқ депутатлари Учтепа туман Кенгаши депутати




Ўхшаш мақолалар

Тозалик масъулиятдан бошланади

Тозалик масъулиятдан бошланади

🕔15:12, 23.07.2026 ✔92

Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

Батафсил
Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

🕔15:11, 23.07.2026 ✔99

Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

Батафсил
Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

🕔15:11, 23.07.2026 ✔94

Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик масъулиятдан бошланади

    Тозалик масъулиятдан бошланади

    Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

    ✔ 92    🕔 15:12, 23.07.2026
  • Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

    ✔ 99    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

    Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

    Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

    ✔ 94    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат қурилиш ишларини ўрганди

    Депутат қурилиш ишларини ўрганди

    Экологик партиядан Бойсун туман Кенгаши депутати Б.Шукуров ўз сайлов округида амалга оширилаётган қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини жойига чиққан ҳолда ўрганди.

    ✔ 83    🕔 13:27, 20.07.2026
  • Жамоатчилик экология назоратчиси бўлишни истайсизми?

    Жамоатчилик экология назоратчиси бўлишни истайсизми?

    18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ҳудудий бош­қармаларига ёки info@eco.gov.uz электрон почта манзили орқали ариза топшириб, жамоатчилик экология назоратчиси бўлишлари мумкин.

    ✔ 85    🕔 13:20, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар