Иқлим      Бош саҳифа

Ердаги музликлар хавотирли суръатда қисқаряпти

Ер музликлари хавотирли суръатларда қисқариб бормоқда. Бу ҳақда Бутунжаҳон музликлар мониторинги хизмати (WGMS) тадқиқотида келтирилган.

Ердаги музликлар хавотирли суръатда  қисқаряпти

Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2025 йилда сайёра музликлари жами 408 гигатонна муз йўқотган. Ўтган йил глобал муз эриши бўйича энг ёмон йиллардан бири бўлган. Йиллик йўқотишлар XX аср охиридаги кўрсаткичлардан тўрт баравар ошиб кетган. Тадқиқот бутун дунё бўйлаб дала ва сунъий йўлдош маълумотларини бирлаштирган. Натижалар шуни кўрсатадики, дунёнинг барча 19 та асосий музли минтақаларида муз йўқотилиши кузатилган.

Энг катта йўқотишлар Канаданинг Британия Колумбияси ва Альп тоғларида қайд этилган. Шунингдек, Исландия, Чили ва Осиёнинг баланд тоғли ҳудудларидаги музликлар ҳам сезиларли даражада эриган. 1975 йилдан бери Ер музликлари қарийб 10 минг гигатонна муз йўқотган, бу массанинг 80 фоизи минг йилликлар бўсағасида (асрлар алмашган даврда) содир бўлган. Ушбу ҳажм денгиз сатҳини 2,64 сантиметрга кўтариш учун етарли.

Музнинг энг катта йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган – 555 гигатонна. Актуал ҳолатнинг тескариси сифатида, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражада ўсиши (115 гигатонна) кузатилган. Ўша йили дунёнинг барча бурчакларида об-ҳаво ўртача кўрсаткичдан анча совуқ бўлган. Бироқ совуқ тушиши қисқа муддатли бўлиб чиқди ва ҳарорат кўтарилиши ҳамда муз йўқотилишининг узоқ муддатли тенденциясини ўзгартира олмаган.

Олимлар муз эришининг тезлашиши денгиз сатҳи, экотизимлар ва ичимлик сув таъминоти учун каскадли (занжирли) оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Шунингдек, улар яқин йилларда кўплаб музликлар йўқ бўлиб кетишини, бутун бошли минтақалар эса яқин ўн йилликлар ичида ўз муз қопламини йўқотишини прогноз қилмоқда.




Ўхшаш мақолалар

Каспийни  ҳам Орол  тақдири кутмоқдами?

Каспийни ҳам Орол тақдири кутмоқдами?

🕔15:01, 11.06.2026 ✔75

Дунёдаги энг йирик ички сув ҳавзаси ҳисобланган Каспий денгизининг сув сатҳи тобора пасайиб бормоқда. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф-муҳит дастури хабар берди.

Батафсил
Сел ва ёмғир сувларини тўплашга қаратилган ёндашувларнинг  аҳамияти нимада?

Сел ва ёмғир сувларини тўплашга қаратилган ёндашувларнинг аҳамияти нимада?

🕔16:58, 04.06.2026 ✔87

Дунёда иқлими ўзгариши таъсирида тоғ музликларининг қисқариши, ёғинларнинг нотекис тақсимланиши, қурғоқчилик даврларининг ортиши ҳамда сел-тошқин ҳодисаларининг кўпайиши кузатилмоқда. Шу боис мамлакатимизда сув ресурсларини тежаш, мавжуд сув манбаларидан оқилона фойдаланиш ва сел ҳамда ёмғир сувларини тўплашга қаратилган ёндашувлар муҳим аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ўзбекистоннинг экология соҳасидаги халқаро ҳамкорлиги:  муаммо  ва ечимлар

Ўзбекистоннинг экология соҳасидаги халқаро ҳамкорлиги: муаммо ва ечимлар

🕔16:57, 04.06.2026 ✔89

Бугунги кунда бутун дунёда, хусусан, Марказий Осиё минтақасида кузатилаётган глобал иқлим ўзгаришлари, сув ресурсларининг тақчиллиги ва биохилма-хилликни сақлаб қолиш масалалари доимий халқаро ҳамкорликни тақозо этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар