1 июлдан Ўзбекистонда маҳаллий телефон алоқаси ва телеграмма юбориш хизмати учун янги тарифлар ўрнатилди.
«Ўзбектелеком» АК сайти (uztelecom.uz)да ёзилишича, шаҳар телефони учун аҳолидан олинадиган ойлик абонент тўлови 2040 сўмдан 2350 сўмга (қишлоқ жойларда — 900 сўмдан 1035 сўмга), абонент тўлов тизимида — 2690 сўмдан 3090 сўмга (қишлоқ жойларда — 1325 сўмдан 1520 сўмга) оширилди. Ташкилотлар учун ҳам мос равишда тарифлар оширилди.
Телеграмма жўнатиш ҳам қимматлади: аҳоли учун Ўзбекистон бўйлаб оддий телеграмманинг битта сўзи учун тўлов 44 сўм (ҳозирда — 37 сўм), тезкор телеграммада 220 сўм (184) қилиб белгиланди. Телеграммаларнинг барча тури учун телеграф тўлови 184 сўмдан 220 сўмга оширилди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔74
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил