Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
БатафсилТабиат – инсоният тарихидан ҳам узоқроқ яшовчи, сирли ва буюк кучга эга. Баъзан у бизга шундай мўъжизаларни намоён этадики, уларни англаш ҳам осон эмас. Шундай мўъжизалардан бири мэтузэла (methuselah tree) дарахтидир.
Ривоятларга кўра, мэтузэла муқаддас китобларда тилга олинган бўлиб, жуда узоқ умр кўрган шахснинг номидир (969 йил яшаган деб айтилади). Шунинг учун бу ном узоқ яшаш рамзи ҳисобланар экан.
Бу ноёб дарахт Америка ҳудудида, Калифорния штатидаги тоғли минтақада ўсади. Унинг ёши тахминан 4800 йил деб баҳоланади. Бу дегани, у қадимги цивилизациялар – пирамидалар қурилаётган даврда ҳам аллақачон мавжуд бўлган.
Мэтузэла оддий дарахт эмас. У «тиканчали шишали қарағай» («Bristlecone pine») турига мансуб бўлиб, дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи ўсимликлардан бири ҳисобланади. Унинг узоқ яшаши сири шундаки, у ўсадиган шароит ўзига хосдир, хусусан, тоғнинг тошлоқ тупроғи, қуруқ иқлим, совуқ шамол. Бу омиллар дарахтни бир томондан секин ўсишга мажбур қилса, айнан улар унинг умрини узайтиради.
Қизиқ томони шундаки, мэтузэла дарахтининг аниқ жойлашуви сир тутилади. Олимлар уни одамлар зарар етказмаслиги учун яширин сақлашади. Чунки тарих давомида кўплаб қадимий дарахтлар инсон таъсири сабаб нобуд бўлган.
Бу дарахт нафақат биологик жиҳатдан, балки маънавий томондан ҳам муҳим рамздир. У сабр, бардошлилик ва вақтнинг ўткинчилиги ҳақида жим туриб ҳикоя қилади. Минг йиллар давомида у шамолларга қарши туриб, инсоният тарихига гувоҳ бўлиб келмоқда.
Мэтузэла бизга табиатни асраш бу нафақат бугунги кун, балки келажак авлодлар олдидаги масъулиятимиз эканлигини эслатиб туради.
Малика БЕВУТОВА,
ЎзЖОКУ талабаси
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.
БатафсилМустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил