Халқ вакилларининг ҳудудлардаги фаолияти – ислоҳотлар ҳаётийлигини таъминловчи муҳим омил. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг жойларда олиб бораётган ўрганишлари, аҳоли билан бевосита мулоқотлари давлат сиёсатининг туб моҳиятини – инсон қадрини улуғлаш ғоясини амалда намоён этмоқда.
Депутатлар маҳаллалардаги реал вазиятни чуқур таҳлил қилиш, фуқароларнинг мурожаатларига қулоқ тутиш ва мавжуд муаммоларга тизимли ечим топишга фаол ҳиссса қўшмоқда.
Қонунчилик палатасидаги ЎЭП фракцияси аъзоси Сапаргул Утемуратова ҳамда Жўқорғи Кенгес депутати Айсанем Бегимова Нукус шаҳридаги «Бўзовул» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, маҳалла «еттилиги» вакиллари билан мулоқот қилдилар. Учрашув давомида маҳалла раиси ва фаоллар томонидан ҳудуддаги долзарб масалалар, аҳолининг кундалик ҳаётига бевосита таъсир кўрсатаётган муаммолар ўртага ташланди. Хусусан, инфратузилмани яхшилаш, аҳолини иш билан таъминлаш, коммунал хизматлар сифати, экологик ҳолат ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Депутатлар билдирилган ҳар бир мурожаатни диққат билан тинглашди.
Уларни ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда аниқ чора-тадбирлар белгиланди. Айрим муаммолар эса жойида ўрганилиб, тезкор ечимлар ишлаб чиқилди. Маҳалла фаолларининг ташаббуслари қўллаб-қувватланиб, ҳудудни янада обод қилиш ва аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган таклифлар юзасидан фикр алмашилди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔75
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил