Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев Қашқадарё вилоятидаги ўрганишлари доирасида Яккабоғ туманидаги «Айғиркўл» МФЙда бўлиб, маҳалла «еттилиги» фаолияти билан яқиндан танишди.
Маҳалла – ислоҳотларнинг бошланғич нуқтаси, шу боис ҳудудда киберхавфсизликни таъминлаш, аҳоли бандлигини ошириш, экологик барқарорлик ва чиқиндилар билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш ҳамда эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари мулоқотнинг асосий мавзусига айланди.
Яккабоғ туманида бугунги кунда 59 та маҳалла фаолият юритмоқда. 2025 йилда туман миқёсида 35 та истиқболли тадбиркорлик лойиҳаси ҳаётга татбиқ этилган бўлса, 2026 йилда маҳаллаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида 700 миллион сўм маблағ ажратилди. Ушбу маблағнинг 260 миллион сўми аҳолини тадбиркорликка йўналтириш учун кредит шаклида тақдим этилди. Натижада, қисқа фурсат ичида 10 та микролойиҳа ишга туширилиб, 35 нафар фуқаронинг доимий иш ўрнига эга бўлишига эришилди.
Ўрганишлар давомида депутат маҳалла «еттилиги» таркибидаги ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли билан суҳбатлашиб, уларнинг фаолиятидаги ўсиш нуқталари ҳамда мавжуд тўсиқлар юзасидан фикр алмашди. Аҳоли томонидан билдирилган мурожаатлар, ижтимоий ва экологик муаммолар атрофлича кўриб чиқилиб, уларни жойида бартараф этиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔74
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил