Сиёсий фаолиятда энг юксак мукофот бу халқнинг ишончи ва кўрсатилган хизматларнинг жамият томонидан эътироф этилишидир. Депутатлик масъулияти нафақат қонун ижодкорлиги, балки ҳудуднинг ижтимоий ва экологик қиёфасини ўзгартиришда шахсий намуна бўлишни англатади.
Ўзбекистон Экологик партияси Термиз туман кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Шафоат Норсаевнинг «Меҳнаткаш депутат» номинацияси ғолиби деб топилиши унинг йиллар давомидаги фидокорона меҳнатининг мантиқий натижаси бўлди. Шафоат Норсаев нафақат сайловчиларнинг кундалик муаммоларини ҳал этишда, балки ҳудудда экологик барқарорликни таъминлашда ҳам етакчилик қилмоқда. Унинг ташаббуси билан «Яшил макон» лойиҳаси доирасида минглаб кўчатлар экилиб, янги боғлар барпо этилди. Аҳоли, айниқса ёшлар ва аёллар ўртасида экологик маданиятни юксалтириш борасидаги тизимли ишлари туманнинг ижтимоий қиёфасини яхшилашга хизмат қилди. Ушбу мукофот халқ дарди билан яшаётган ва табиатни асраш йўлида тиним билмаётган ҳақиқий фидойи инсонга берилган муносиб баҳодир.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔74
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил