Инсон қадрини улуғлаш, айниқса, умрининг ҳар бир йилини меҳнатга, Ватан равнақига ва оила мустаҳкамлигига бағишлаган кексаларимизни эъзозлаш – биз учун нафақат анъана, балки муқаддас бурч. Аср билан юзлашган инсонларнинг хотиралари эса тарихнинг тирик саҳифаларидир.
Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раисининг ўринбосари Нилуфар Маткаримова бошчилигидаги бир гуруҳ партиядошлар Самарқанд вилоятининг файзли гўшаларидан бирида истиқомат қилувчи 100 ёшли Маҳбуба она Рустамова хонадонида бўлишди. Суҳбат асносида Маҳбуба она Иккинчи жаҳон уруши даврининг оғир синовлари, урушдан кейинги тикланиш йилларидаги заҳматли меҳнатлари ҳақида сўзлаб берди. Онахоннинг ҳар бир сўзида бугунги тинч ва обод кунларнинг қадрига етиш, табиатни ва инсонийликни асраш кераклиги ҳақида теран маъно бор эди. Президентимиз томонидан фахрийларга кўрсатилаётган юксак эътибордан мамнун бўлган онахон, юрт тинчлиги ва атроф-муҳит мусаффолиги йўлида хизмат қилаётган партия фаолларига оқ фотиҳа берди. Бундай зиёратлар авлодлар ўртасидаги маънавий ришталарни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔74
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил