Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
БатафсилМушукнинг ёнингизда ётиб, майин ва бир маромда «хурр-хурр» овоз чиқариши кўпчиликка ёқимли туюлади. Бу ҳолат кўпинча унинг xурсанд ва хотиржам эканидан дарак беради, деб ўйлаймиз. Аммо аслида мушукларнинг хуриллаши оддийгина ҳиссиёт ифодаси эмас, балки мураккаб табиий жараён ҳисобланади.
Олимларнинг аниқлашича, мушук хуриллаганда унинг томоғидаги овоз пайлари ва нафас олиш тизими биргаликда ишлайди. Мушук мияси маълум бир суръатда сигнал юборади ва бу сигнал таъсирида овоз пайлари тез-тез титрайди. Натижада мушук нафас олаётганда ҳам, чиқараётганда ҳам бир хил ёқимли тебранишли овоз пайдо бўлади. Шу сабабли хуриллаш узлуксиз эшитилади.
Кўпчилик мушук фақат хурсанд бўлганда хуриллайди, деб ҳисоблайди. Аслида эса ҳар доим ҳам шундай эмас. Мушук ўзини хавфсиз ва хотиржам ҳис қилганда, эгаси уни эркалаганда хуриллаши табиий. Бироқ у қўрқиб кетганда, безовта бўлганда ёки ҳатто оғриқ сезганда ҳам хуриллайди. Бу ҳолат мушукнинг ўзини тинчлантириш усулларидан бири сифатида тушунтирилади. Яна бир қизиқ жиҳати шундаки, янги туғилган мушукчалар ҳам хуриллайди – бу улар ва онаси ўртасидаги ўзига хос алоқа воситаси ҳисобланади.
Илмий кузатишларга кўра, мушук хуриллаганда пайдо бўладиган тебранишлар организмга фойдали бўлиши мумкин. Айрим тадқиқотлар бу тебранишлар суяк ва мушакларнинг тикланиш жараёнига ижобий таъсир кўрсатишини тахмин қилади. Шу сабабли мушуклар камроқ жароҳатланади ёки тезроқ тикланади, деган қарашлар ҳам мавжуд. Бироқ бу ҳолат ҳали тўлиқ исботланган қатъий илмий ҳақиқат эмас.
Халқ орасида эса яна бир қизиқ ишонч бор: гўёки мушук одамнинг оғриётган жойига бориб ётса ва хурилласа, оғриқ камаяди ёки йўқолади. Аммо мушукнинг одамни бевосита даволаши ҳақида ишончли далил мавжуд эмас. Бу кўпроқ халқ орасида шаклланган қарашдир. Шунга қарамай, мушукнинг ёнингизда бўлиши, унинг хотиржам овози ва илиқлиги инсон руҳиятига ижобий таъсир қилиши шубҳасиз. Инсон тинчланганда эса оғриқ ҳам енгиллашгандек туюлади.
Мушукнинг хуриллаши – бу табиатнинг яна бир ажойиб мўъжизаси.
У мушукнинг ҳиссий ҳолатини ифодалайди, ўзини тинчлантириш воситаси бўлиб хизмат қилади ва эҳтимол организмига фойда ҳам келтиради. Энг муҳими эса, бу майин овоз инсон қалбига таскин бериб, меҳр ва осойишталик улашади.
Малика БЕВУТОВА,
ЎзЖОКУ талабаси
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.
БатафсилМустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил