Табиат      Бош саҳифа

Зарафшонда депутатлар назорати: Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

Бугун ҳудудларда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда санитария ва ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.

Зарафшонда  депутатлар назорати:  Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

Айниқса, жойларда аҳоли мурожаатларини ўрганиш, мавжуд муаммоларни бевосита жойига чиқиб кўриш ва уларни бартараф этиш бўйича амалий чоралар кўрилаётгани экологик назоратнинг самарадорлигини оширмоқда.

Ўзбекистон Экологик партияси Зарафшон шаҳар кенгаши томонидан олиб борилаётган амалий ишлар ҳам айнан шу мақсадларга хизмат қилмоқда. Сўнгги кунларда партия фаоллари ва депутатлар томонидан коммунал тизим фаолиятини ўрганиш, аҳоли мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда таълим муассасаларида экологик муҳитни яхшилаш борасида бир қатор ўрганиш ишлари амалга оширилди.

Партиямиздан сайланган халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари билан биргаликда «Иссиқлик манбаи» давлат унитар корхонаси Зарафшон филиалининг фаолияти атрофлича ўрганилди. Ўрганиш давомида аҳолини иссиқ сув билан таъминлаш ҳолати, мавжуд техник инфратузилма ва келгусидаги модернизация лойиҳалари юзасидан мутасаддилар билан мулоқот олиб борилди. Мутахассисларнинг маълум қилишича, Зарафшон шаҳридаги марказий қозонхона 1968 йилда қурилган бўлиб, кейинги йиллар давомида босқичма-босқич жами 14 та қозон ишга туширилган. Мазкур қозонхона бугунги кунда ҳам шаҳардаги кўплаб хонадонлар ва ижтимоий объектларни иссиқлик энергияси билан таъминлаб келмоқда.

Қайд этилишича, 2026 йилнинг биринчи чораги давомида филиал томонидан 108 минг Гкал.дан ортиқ иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилган. Шунингдек, истеъмолчиларга 233 минг куб метрдан зиёд иссиқ сув етказиб берилган. Бу кўрсаткичлар коммунал хизмат кўрсатиш тизимида амалга оширилаётган ишларнинг муҳим натижаси сифатида баҳоланди. Шу билан бирга, келгусида амалга оширилиши режалаштирилган йирик лойиҳалар ҳақида ҳам маълумот берилди. Жумладан, 2027-2028 йилларда Зарафшон шаҳридаги 103,4 километр узунликдаги иссиқлик тармоқларини ёпиқ тизимга ўтказиш ҳамда 450 дона индивидуал иссиқлик пунктларини ўрнатиш бўйича дастлабки ишлар бошланган. Мазкур лойиҳалар орқали энергия тежамкорлигини ошириш, иссиқлик йўқотилишининг олдини олиш ва аҳолига кўрсатилаётган хизмат сифатини яхшилаш кўзда тутилган.

Экологик партия вакиллари томонидан олиб борилган навбатдаги ўрганиш эса Зарафшон шаҳридаги «Наврўз» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди. Маҳалла аҳолиси томонидан ҳудуддаги санитария ҳолати юзасидан мурожаат келиб тушган бўлиб, унда кўп қаватли уйлар атрофига қурилиш ва маиший чиқиндилар тўпланиб қолаётгани, айрим йўлаклар (подъездлар) эса мунтазам тозаланмаётгани билдирилган эди. Мазкур мурожаатга кўра, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати З.Муҳитдинов ҳудудга чиқиб, мавжуд ҳолатни ўрганди. Мурожаатда кўрсатилган камчиликлар ўз тасдиғини топиб, айрим жойларда чиқиндилар ўз вақтида олиб чиқилмагани, санитария талаб­ларига тўлиқ риоя этилмаётгани ҳамда кўп қаватли уйлар атрофидаги ободонлаштириш ишлари етарли даражада ташкил этилмагани аниқланди.

Шундан сўнг аниқланган муаммоларни бартараф этиш мақсадида тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборилиши белгиланди. Мутасаддилар томонидан ҳудуддаги тозалик ишларини кучайтириш, чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиш ва аҳоли яшаш ҳудудларини тартибга келтириш юзасидан амалий чоралар кўриладиган бўлди. Таъкидлаш жоизки, экологик муаммоларни бартараф этишда фақатгина масъул ташкилотларгина эмас, балки ҳар бир фуқаронинг экологик маданияти ва атроф-муҳитга бўлган масъулиятли муносабати ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса, кўп қаватли уйлар атрофи ва умумий фойдаланиш ҳудудларини озода сақлаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир.

Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг 16-сайлов округидан сайланган депутат З.Муҳитдинов томонидан «Наврўз» МФЙ ҳудудиди жойлашган 14-сонли умумтаълим мактабида ҳам ўрганиш ишлари олиб борилди. Мазкур таълим муассасасида бугунги кунда 635 нафар ўқувчи таҳсил олаётгани, уларнинг сифатли билим ва тарбия олиши учун 70 нафар педагог-ходим фаолият юритаётгани қайд этилди. Ўрганиш жараёнида мактабда яратилган шароитлар, ҳудуддинг санитария ҳолати ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари алоҳида кўздан кечирилди.

Айниқса, мактаб ҳудудида амалга оширилган яшиллаштириш ишлари эътиборга молик. Таълим маскани ҳудудида 550 туп тут дарахти, 30 туп гужум, 26 туп арча, 10 туп мевали дарахт ҳамда 8 туп хитой толидан иборат яшил ҳудуд шакллантирилган. Бундан ташқари, мактаб атрофи ва ички ҳудудида жами 588 туп манзарали дарахт ва буталар мунтазам парвариш қилинаётгани қайд этилди. Мутахассисларнинг фикрича, бундай ташаббуслар нафақат ҳудуд экологиясини яхшилаш, балки ёш авлод қалбида табиатга меҳр, экологик маданият ва яшил муҳитни асраш туйғуларини шакллантиришда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Зеро, экологик тарбия оиладан ва таълим муассасаларидан бошланади.

Бугунги кунда Зарафшон шаҳрида амалга оширилаётган бундай амалий ишлар ҳудудда экологик муҳитни яхшилаш, коммунал хизматлар сифатини ошириш ҳамда аҳоли учун қулай ва соғлом яшаш шароитларини яратишга хизмат қилмоқда.

 

Гўзал БАЗАРБАЕВА,

ЎЭП Зарафшон шаҳар

кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

 Табиатни асраш йўлида жиддий қарор:  камёб ҳайвонларни    овлаш тақиқланади

Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади

🕔13:30, 20.07.2026 ✔42

Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Батафсил
Ўзбекистон Экологик партияси:  Пойтахт «яшил бекатлар»га  муҳтож

Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож

🕔13:23, 20.07.2026 ✔39

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлак­ларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.

Батафсил
Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг  шарти битта

Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг шарти битта

🕔13:19, 20.07.2026 ✔34

Тонг нафаси ҳали тоза бўлган паллада дарахтлар орасидан эсаётган майин шамол инсон қалбига таскин беради. Қушларнинг сайраши, мусаффо осмон остидаги осойишталик – ҳаётнинг энг буюк неъматларидан.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  •  Табиатни асраш йўлида жиддий қарор:  камёб ҳайвонларни    овлаш тақиқланади

    Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади

    Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

    ✔ 42    🕔 13:30, 20.07.2026
  • Ўзбекистон Экологик партияси:  Пойтахт «яшил бекатлар»га  муҳтож

    Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож

    Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлак­ларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.

    ✔ 39    🕔 13:23, 20.07.2026
  • Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг  шарти битта

    Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг шарти битта

    Тонг нафаси ҳали тоза бўлган паллада дарахтлар орасидан эсаётган майин шамол инсон қалбига таскин беради. Қушларнинг сайраши, мусаффо осмон остидаги осойишталик – ҳаётнинг энг буюк неъматларидан.

    ✔ 34    🕔 13:19, 20.07.2026
  • Энди дарахтлар рухсатнома билан кўчирилади

    Энди дарахтлар рухсатнома билан кўчирилади

    Ўзбекистон шароитида экологик вазият барқарорлигини таъминлашда яшил ресурслар ўзига хос салмоқли ўринга эга. Шу боис давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталардан фойдаланиш масаласига ҳуқуқий жиҳатдан кенг эътибор берилмоқда.

    ✔ 71    🕔 15:51, 09.07.2026
  • Каврак ифорига  омухта болалик

    Каврак ифорига омухта болалик

    Кўзларимни юмиб, хаёлан ортга – болалик йилларимга қайтаман. Сурхон воҳасининг қиру адирлари, тошдан тошга сакраб юрган қирғовуллар, шилдираб оқаётган зилол булоқлар. Ва улар орасида менга ҳамиша болалигимни эслатиб турадиган бир ҳид бор: кавракнинг ўзига хос ўткир ифори. Бу ҳид ҳозир ҳам хаёлларимда жонланганда, тоғ гулларининг иси билан аралашиб димоғимга урилади.

    ✔ 70    🕔 15:40, 09.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар