Ўзбекистон Экологик партияси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамкорлигидаги 2026 йилга мўлжалланган иш режаси ижросини таъминлаш доирасида Уйчи туманида кенг қамровли жамоатчилик мониторинги ўтказилди.
Мазкур экологик назорат тадбирида партиянинг Наманган вилоят кенгаши раиси Музаффар Худойбердиев, вилоят Кенгаши ходимлари ҳамда Халқ депутатлари вилоят ва маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирок этди.
Мониторинг давомида ишчи гуруҳ томонидан Уйчи туманидаги «Барногул Зиёфайз» фермер хўжалиги фаолияти атрофлича ўрганилди. Қишлоқ хўжалиги учун ажратилган ер майдонларидан оқилона ва мақсадли фойдаланиш, тупроқнинг унумдор қатламини асраш ҳамда агротехник тадбирларни белгиланган меъёрлар асосида самарали ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди. Шунингдек, депутатлар ва соҳа мутахассислари томонидан фермер хўжалиги масъулларига сув ресурсларидан тежаб-тергаб фойдаланиш, замонавий суғориш технологияларини жорий этиш, ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва ҳудудда экологик мувозанатни таъминлаш юзасидан зарур тавсия ва таклифлар билдирилди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔74
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил