ЎЭП Андижон вилоят кенгаши ташаббуси билан Жалақудуқ тумани «Истиқлол» массивида жойлашган маиший чиқинди полигонининг экологик ҳамда санитар ҳолати жойига чиққан ҳолда атрофлича ўрганилди.
Жамоатчилик назорати жараёнида партиянинг Андижон вилоят кенгаши раиси Х.Юсупов, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Й.Таджибаева ҳамда «Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси» ДУК Андижон вилоят ҳудудий филиали масъул ходимлари иштирок этди.
Ишчи гуруҳ томонидан полигон ҳудудининг умумий ҳолати, ажратилган ер майдонидан фойдаланиш даражаси, ерларни қайта тиклаш (рекультивация) ишларининг бориши, тўпланган маиший чиқиндилар ҳажми ҳамда санитария-экологик талабларнинг бажарилиши ҳолати атрофлича таҳлил қилинди. Мавжуд муаммолар аниқланиб, чиқиндиларни зарарсизлантириш ва ҳудуд атрофини муҳофаза қилиш юзасидан мутасаддиларга тегишли тавсия ва таклифлар билдирилди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔74
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил