Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Нилуфар Маткаримова Сирдарё вилоятида бўлиб, аҳолининг томорқадан самарали фойдаланиш тажрибаси билан яқиндан танишди.
Мулоқотлар давомида хонадонларда «яшил» инновацияларни кенг жорий этиш, глобал иқлим ўзгариши шароитида сув тежовчи замонавий суғориш технологияларидан унумли фойдаланиш ҳамда экологик ёндашув асосида юқори ҳосилдорликка эришиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Сирдарёлик ер эгалари ва деҳқонлар томорқа ерларидан унумли фойдаланиб, оилавий даромадни оширмоқда. Бу ҳудудда экологик барқарорликни ҳам таъминлайди. Вилоятдаги илғор хонадонларнинг сув тежаш ва тупроқ унумдорлигини ошириш борасидаги тажрибаларини кенг оммалаштириш, қишлоқ хўжалигида инновацион ёндашувларни татбиқ этиш соҳа ривожига янги суръат бағишлайди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔74
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил