Етти кун      Бош саҳифа

Жиззахда экологик форум

Бугун дунё ҳамжамиятини иқлим ўзгариши, глобал исиш ва шиддат билан намоён бўлаётган сув тақчиллиги муаммолари ҳар қачонгидан кўпроқ ташвишга солмоқда.

Жиззахда экологик форум

Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда амалга оширилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги ислоҳотлар замирида ҳам айнан она табиатни асраш, келажак авлодга яшаш учун қулай замин қолдиришдек эзгу мақсад ётади. Бу жараёнда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида экологик маданиятни юксалтириш энг устувор вазифалардан биридир.

Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуси билан Жиззах вилоятида ташкил этилган «Сувни тежаш – яшил тараққиёт сари қадам» мавзуидаги экологик форумдан ҳам айни шу мақсад кўзланди. Тадбир доирасида ёшларнинг экологик дунёқарашини кенгайтириш, сув тежовчи технологияларни оммалаштириш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган қатор амалий учрашув ва тақдимотлар бўлиб ўтди.

Шароф Рашидов туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимида махсус экологик кўргазма намойиш этилди. Унда ёш табиатсеварларнинг ижодий ишлари, сувни тежашга қаратилган инновацион лойиҳалари ва экология йўналишидаги амалий ишланмалари юқори баҳоланди. «Соғлом бола – тоза мактаб» лойиҳаси доирасида ташкил этилган «Эко-сардорлар» жамоаси билан учрашув ҳам савол-жавобларга бой бўлди. Атроф-муҳитни асраш, мактабларда яшил майдонларни кўпайтиришда ўзларининг хизмати ва экологик ташаббуслари билан ажралиб турган бир гуруҳ фаол ўқувчи-ёшлар муносиб тақдирланди.

Форум иштирокчилари Шароф Рашидов туманидаги 32-умумтаълим мактабида ташкил этилган «Ота-оналар боғи» фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар. Мазкур боғнинг яшил майдонларида жорий этилган сув тежовчи замонавий технологиялар бугунги давр талабига қанчалик мос экани амалда кўрсатиб берилди. Шу билан бирга, ҳудуддаги оқава сувларни тозалаш иншоотига уюштирилган экскурсия ҳам барчада катта қизиқиш уйғотди.

Мулоқотлар ва амалий тадбирлар Жиззах давлат педагогика университетида давом этди. Фаол талаба-қизлар билан ташкил этилган учрашувда бугунги кунда экологик таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш ҳамда хотин-қизларнинг жамиятдаги ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Ўзаро фикр алмашишлардан сўнг, интеллектуал ёшларни бир мақсад атрофида бирлаштирган «Эко-интеллект» заковат турнирининг вилоят босқичи ғолиблари тантанали тақдирланди.

Форум якунида ЎЭП Жиззах вилоят кенгаши томонидан вилоятда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, яшил ҳудудларни кенгайтириш ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш борасида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан кенг қамровли тақдимот ўтказилди ва келажакдаги стратегик режалар белгилаб олинди.

 

Аббос АБДУРАҲМОНОВ,

ЎЭП Шароф Рашидов туман кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Депутат қурилиш ишларини ўрганди

Депутат қурилиш ишларини ўрганди

🕔13:27, 20.07.2026 ✔39

Экологик партиядан Бойсун туман Кенгаши депутати Б.Шукуров ўз сайлов округида амалга оширилаётган қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини жойига чиққан ҳолда ўрганди.

Батафсил
Жамоатчилик экология назоратчиси бўлишни истайсизми?

Жамоатчилик экология назоратчиси бўлишни истайсизми?

🕔13:20, 20.07.2026 ✔38

18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ҳудудий бош­қармаларига ёки info@eco.gov.uz электрон почта манзили орқали ариза топшириб, жамоатчилик экология назоратчиси бўлишлари мумкин.

Батафсил
Жазирамада боғ қай аҳволда?

Жазирамада боғ қай аҳволда?

🕔13:20, 20.07.2026 ✔41

Партиянинг Шайхонтоҳур туман кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати С.Расулев «Шайхонтоҳур» маҳалласида «Менинг боғим» лойиҳаси асосида барпо этилган боғ ҳолатини ўрганди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Депутат қурилиш ишларини ўрганди

    Депутат қурилиш ишларини ўрганди

    Экологик партиядан Бойсун туман Кенгаши депутати Б.Шукуров ўз сайлов округида амалга оширилаётган қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини жойига чиққан ҳолда ўрганди.

    ✔ 39    🕔 13:27, 20.07.2026
  • Жамоатчилик экология назоратчиси бўлишни истайсизми?

    Жамоатчилик экология назоратчиси бўлишни истайсизми?

    18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ҳудудий бош­қармаларига ёки info@eco.gov.uz электрон почта манзили орқали ариза топшириб, жамоатчилик экология назоратчиси бўлишлари мумкин.

    ✔ 38    🕔 13:20, 20.07.2026
  • Жазирамада боғ қай аҳволда?

    Жазирамада боғ қай аҳволда?

    Партиянинг Шайхонтоҳур туман кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати С.Расулев «Шайхонтоҳур» маҳалласида «Менинг боғим» лойиҳаси асосида барпо этилган боғ ҳолатини ўрганди.

    ✔ 41    🕔 13:20, 20.07.2026
  • Нишон туманидаги  йўл муаммоси  қачон ҳал бўлади?

    Нишон туманидаги йўл муаммоси қачон ҳал бўлади?

    Йўлларимизнинг ҳолати – нафақат ҳаракат қулайлиги, балки энг биринчи нав­батда фуқароларимизнинг соғлиғи ва хавфсизлиги мезонидир. Ёмон йўл нафақат вақт ва маблағ йўқотилиши, балки ҳар куни юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалар хавфи демак.

    ✔ 89    🕔 15:56, 09.07.2026
  • Сувдан оқилона фойдаланиш зарур

    Сувдан оқилона фойдаланиш зарур

    Фарғона вилоятида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

    ✔ 75    🕔 15:55, 09.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар