Даромад манбаи      Бош саҳифа

СУТНИ КЎПАЙТИРМОҚЧИМИСИЗ, ЕМ-ОЗИҚАНИ ЯХШИЛАНГ...

Соғин сигир сутининг мўл ёки камлиги биринчи навбатда унга ем-озиқа вақтида ва тўғри берилишига боғлиқ. Яхши парваришланган қорамол кўп сут беради, бузоғи ҳам соғлом бўлади. Бу бир оиланинг ҳамиша сут-қатиғи, қаймоғи ва сарёғи бор дегани. Ортиқчасини бозорга олиб чиқиш ҳам мумкин.

СУТНИ КЎПАЙТИРМОҚЧИМИСИЗ, ЕМ-ОЗИҚАНИ ЯХШИЛАНГ...

Бир жойда семиртиришга боқиладиган чорва озиқасига эса сомон, беда, ўт, маккажўхори поясидан ташқари яна сабзи (пояси билан), картошка кабиларни ҳам бериш керак бўлади. Қўшимча равишда эса омихта ем, буғдой, турли сабзавотларнинг пўчоқлари ва албатта, кунжара бериш талаб этилади. Одатда, йирик шохли чорва ўт, дағал хашак ва турли илдизмевалару тугунаклар билан боқилади.

Кўк ўтлар

Йирик шохли чорва учун бундай емиш (беда, барра маккажўхори ва турли сабзавотлар поялари ҳамда бошқа барра кўк ўтлар) жуда муҳим. Чорвачилик бўйича мутахассисларнинг айтишича, битта қорамол яйловда бир кунда 70 килограммгача ўт ейиши мумкин экан. Кўк ўтлар чорва ошқозонида яхши ҳазм бўлади, таркибида эса етарли миқдорда витаминлар, протеинлар ва оқсил бўлади. Бу сигирларнинг сутини кўпайтиради, куйга келишини тезлаштиради ва соғлом насл қолдиришига ёрдам беради. Сути таркибида А витамини ва каротин моддаси кўпаяди. Беда таркибидаги протеин эса бошоқли экинлар: буғдой, арпа, жавдар, сули таркибидагидан бир ярим баравар кўп бўлади.

Дағал хашак

Одатда, қишга ғамлаб қўйилади. Сомон ва бошқа дағал хашаклар кавш қайтарувчи чорва учун жуда муҳим озиқа ҳисобланади. Улар қорамолнинг ҳазм қилиш ва ошқозон-ичак тизими фаолиятини яхшилайди. Бундай озиқа имкони борича ёпиқ жойда сақланиши керак. Негаки, очиқ жойда қор-ёмғир таъсирида чириши, таркибидаги тўйимли озиқалар йўқолиши мумкин. Кепак ва бошқа турли емлар эса қуруқ жойда сақланади.

Илдизмевалар ва тугунаклар

Буларга картошка, сабзи, озиқа учун махсус экилган тарвуз ва лавлаги киради. Картошка крахмалга, лавлаги қандга, сабзи эса каротин моддасига бой. Бундай озиқа молларнинг сутини кўпайтиради ва семиртиради.

«Оғзи куйса, озади...»

— Ҳовлимизда ҳамиша икки-уч сигир-бузоқ, бир-икки бош буқа, қўй-эчки сақлаймиз, — дейди қўшработлик пенсионер Қурбон ИЛЁСОВ. — Рўзғорга сут-қатиқ ҳамиша ўзимиздан чиқади. Ортиқчасини эса бозорга чиқарамиз. Айниқса, қурут яхши кетади.

Чорвани парваришлашда ем-озиқа сифати жуда муҳим ҳисобланади. Сигир семиз ва соғлом бўлса, кўп сут беради, бузоғи ҳам бақувват туғилади. Буқани эса, асосан, ёзда атрофи тўсилган бостирма тагида, қишда оғилхонада семиртирамиз. Масалан, буқани семиртиришга боғлагандан сўнг унга барра, кўк ва дағал хашакдан ташқари, буғдой, турли сабзавотлар пўчоғини бериб боқамиз. Бунда буғдой қозонда сувда қайнатилади. Натижада у кўпайиб, юмшоқ бўлиб пишади. Аммо уни иссиқлигича бериб бўлмайди. Олдин яхши совиши керак. Оғзи куйган буқа анча пайтгача ҳатто, барра хашакни ҳам ея олмай қолиши мумкин. Натижада у оза бошлайди, олдинги вазнини жойига келтиришга эса икки баравар харажат кетади. Картошка, қовун-тарвуз, сабзи ва бошқа сабзавотларнинг пўчоғига, ерга тушган ўрик (олдин данаги ажратилган ҳолда) ёки олмаларга эса калориясини ошириш учун кепак ем ва озроқ туз аралаштириб берамиз.

Бироқ молга ҳаддан ортиқ кўп ем берилса, бўкиб, емлаб қолади. Бу буқа тағин ҳеч нима емай, оза бошлайди дегани. Иложи борича, бунга йўл қўймаслик керак. Баъзан бир жойда боғлаб семиртирилаётган буқа каналаб кетиши мумкин. Бунда кана териб олиниб, куйдирилади. Мол эса вақтинча бошқа жойга олиниб, махсус воситалар билан дезинфекцияланади. Мол таги ҳар куни тозалаб турилиши керак. Охурида ҳамиша тош тузи тургани яхши. Уни ялаб турса, оғзи ва тили яра-чақа бўлмайди, иштаҳаси яхши бўлади, ем-озиқани яхши ҳазм қилади.

Муҳиддин МАЛЛАБОЕВ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔40

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔123

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔311

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 40    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 123    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 311    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 503    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 575    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар